асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Маълум феъли музоре, мажҳул феъли музоре4004 марта кўрилган Музореъ - ҳозирги-келаси замон феълидир. Феъли музореъдан тушунилган иш-ҳаракат шу сўз айтилган замонда бажарилаётганини ёки кейин бажарилишини англатади. Маълум феъли музореъ иш-ҳаракатни бажарувчи шахсларига кўра 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади. 6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир: يَضْرِبُ - уради бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ. يَضْرِبَانِ - уради икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ. يَضْرِبُونَ - урадилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبُ - уради бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبانِ - уради икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ. يَضْرِبْنَ - урадилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ. 6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир: تَضْرِبُ - урасан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبَانِ - урасиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبُونَ - урасиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبِينَ - урасан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبَانِ - урасиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ. تَضْرِبْنَ - урасиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ. Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга): اَضْرِبُ - ураман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли музореъ. نَضْرِبُ - урамиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли музореъ. Мажҳул феъли музореъМузореъ феълини мажҳулга айлантириш учун охиргидан олдинги ҳарфи фатҳа қилинади ва музораъат ҳарфи замма билан айтилади: يَضْرِبُ → يُضْرَبُ каби. Музораъат ҳарфлари музореънинг аввалида келувчи ҳарфлар бўлиб, ا ت ي ن (алиф, те, ё, нун)дан иборатдир. Мажҳул феъли музореъ 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади. 6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир: يُضْرَبُ - урилади бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ. يُضْرَبَانِ - урилади икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ. يُضْرَبُونَ - уриладилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ. تُضْرَبُ - урилади бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ. تُضْرَبانِ - урилади икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ. يُضْرَبْنَ - уриладилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ. 6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир: تُضْرَبُ - уриласан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ. تُضْرَبانِ - уриласиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ. تُضْرَبُونَ - уриласиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъл музореъ. تُضْرَبِينَ - уриласан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ. تُضْرَبانِ - уриласиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ. تُضْرَبْنَ - уриласиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ. Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга): اُضْرَبُ - уриламан мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли музореъ. نُضْرَبُ - уриламиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли музореъ. |