Якшанба 22 Декабрь 2024 | 20 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Иштиқоқ, жомид ва масдар исмлар

5079 марта кўрилган

Бир калимадан асли маънода унга яқин бўлган хилма-хил сўзларни ясашга иштиқоқ дейилади. Масалан: كتابة дан كاتب , مكتوب , كَتَبَ , مَكتَب каби сўзларни ясаш мумкин.

Ундан бирор калима иштиқоқ қилинмайдиган исмга жомид исм дейилади. رَجُلٌ ва فَرَسٌ каби.

Масдар иш-ҳаракат маъносини англатган исмдир. Ўзбек тилида иш-ҳаракат номлари «моқ» ёки «иш» қўшимчалари биан тугалланади: ёзмоқ, ўтириш каби.

Ясама сўзлар асосан масдардан иштиқоқ қилинади. Араб тилида ҳар бир масдардан асосан қуйидаги сийға (шакл)лар иштиқоқ қилинади:

Феъли мозий - ўтган замон феъли.

Феъли музореъ - ҳозирги-келаси замон феъли.

Исми фоил - иш-ҳаракатни бажарувчи шахс ёки нарса.

Исми мафъул - иш-ҳаракат унинг устига тушган шахс ёки нарса.

Феъли жаҳд - ўтган замон бўлишсиз феъли.

Феъли нафий - ҳозирги-келаси замон бўлишсиз феъли.

Феъли амр - буйруқ феъли. (амр ҳозир - тингловчига, амр ғоиб - ўзгага буйруқ)

Феъли наҳий - таъқиқлаш феъли.

Исми замон - иш-ҳаракатнинг бажарилиш вақти.

Исми макон - иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни.

Исми олат - иш-ҳаракат у билан бажариладиган асбоб.

Исми тафзил - қиёсий (орттирма) сифат.

ضَرْبٌ - «урмоқ» масдаридан иштиқоқ қилинган сийғалар:

ضَرَبَ - феъли мозий, маъноси - урди бир эркак.

يَضْرِبُ - феъли музореъ, маъноси - уради (уряпти) бир эркак.

ضارِبٌ - исми фоил, маъноси - урувчи бир эркак.

مَضْرُوبٌ - исми мафъул, маъноси - урилувчи бир эркак.

لَمْ يَضْرِبْ - феъли жаҳд, маъноси - урмади бир эркак.

لا يَضْرِبُ - феъли нафий, маъноси - урмайди (урмаяпти) бир эркак.

اِضْرِبْ - амри ҳозир (ломсиз), маъноси - ургин сен бир эркак.

لِيَضْرِبْ - амри ғоиб (ломли), маъноси - урсин бир эркак.

لا تَضْرِبْ - феъли наҳий, маъноси - урмагин сен бир эркак.

مَضْرِبٌ - исми замон ва макон, маъноси - урадиган вақт ва жой.

مِضْرابٌ - исми олат, маъноси - урадиган асбоб.

اَضْرَبُ - исми тафзил, маъноси - урувчироқ бир эркак.