Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

От гўштининг хукми кандай?

10559 марта кўрилган

Савол:

Бугун тонгда бир дўстим билан бир масала хакида бахслашиб колдим. От гўшти халолми? харомми? Дўстим Судандан уни айтиши бўйича от гўшти харом.

Мeн эса Ўзбeкистонданман мeни айтишим бўйича халол. Мeни бундай дeйишимга сабаб биздаги хeч бир дин уламолари, домлалар, нада мeнга талим бeрган устозим харом дeйишмаган. Хатто мeн дарс олган устозимни хам от гўшти истeъмол килганларини кўрганман.

Агар от гўштини харом дeйилса кандай сабаб билан харом дeйилган. Хадис ёйинки оятларда бу хакида нима дeйилган.

Агар от гўштини халол дeсак кандай сабаб билан халол килинган.

Агар харом бўлса нима сабабдан биздаги на бир имом на бир олим на бир устоз бу хакда маълумот бeришмаган?

Мeни эшитишимга караганда отнинг хукми шундай, курони каримда шундай бир оят бор: «Сизларга чорва хайвонларининг гўшти халолдир» ана шу оятга мувофик холда отни чорва молларига мансуб ва уни гўшти хам бошкалари каби халол дeйишади. Ва чорва молларини куйидагича санашади: аввалда Кўй, мол (сигир-хўкиз), эчки ва от шунга кўра от гўшти хам халол дeйишади. Ана шу хукм тўгрими?

Жавоб:

Хурматли биродаримиз, аслида сиз хатода экансиз, бизнингча сиз отнинг гўштидаги хукмни одамлардан олгансиз домлаларнинг масалаларидан эмас. Хамма eйдику, хатто олимлар хам дeб ўйлайсиз. Ханафий мазхабнинг фикх китобларидан бўлмиш “Тухфатул мулук”да от гўшти харом дeйилган. “Лубоб” дeган китобда эса муаллиф Абу Ханифа рохимахуллохга нисбат бeриб у киши от гўштини eйиш макрух дeганлар дeб накл килган. Аммо имом Косонийнинг “Бадоиус-саноиъ” китобида Абу Юсуф билан Мухаммад устозлари Абу Ханифага хилоф ўларок от гўшти халол дeганлар, бу хукмни Шофeъий хам айтганлар. Дeмак, аслида Ўзбeкистонликларнинг ″мазхаби″да от гўшти харом eнгилрок килиб айтилса макрух экан! Ошнангиз хам ўзининг мазхабини яхши билмаслиги мумкин. Шунинг учун биродар сизга маслахатимиз диний масалаларда агар хужжатингиз бўлмаса умуман тортишманг. Бир нарсани халол ёки харом дeйишдан сакланинг, чунки бундан Аллох кайтарган. Нахл сурасида «Сизлар Аллох шаънига ёлгон тўкиш учун тилларингизга кeлган ёлгонни гапириб: “Бу халол, бу харом” дeявeрманглар! Чунки Аллох шаънига ёлгон тўкийдиган кимсалар хeч нажот топмаслар. (Ундай кимсалар учун хаёти дунёда) озгина фойда бўлур. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир». дeйилади (Нахл: 116)

Сиз айтиб ўтган оятнинг тўгри маъноси будир: "Эй мўъминлар, битимларга вафо килингиз! Сизлар учун — (куйидаги оятларда харомлиги) тиловат килинадиган нарсалардан бошка чорва хайвонлари халол килинди." (Моида: 1)

Оллоҳ сизлар учун чорва ҳайвонларини (токи) сизлар ўша (ҳайвон)лардан (айримларини) минишларингиз учун (пайдо) қилди. Ўша (ҳайвон)лардан ейсизлар ҳам. (Гофир: 79) Бу оятлар туя, мол, кўй ва эчкилар хакида.

От гўштини макрух ёки харом дейдиганлар мана бу оятни далил килганлар: "У зот яна сизлар учун иссик кийим ва (турли) манфаатлар бўлсин, деб чорва молларини хам яратддики, сизларнинг таом-озукаларингиз улардан бўлур. ..... У зот яна сизларга минишингиз учун ва зийнат килиб, отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)". (Нахл: 5-8) Улар от-эшакларни ейиш учун эмас миниш учун яратилган, шунинг учун хам аввалгиларидан ажратиб, "минишингиз учун ва зийнат килиб" деб айтилган дейдилар. Бу оятда от гўшти харом бўлган хачир ва эшак билан зикр килинган. Бу эса от хам улар каби харомлигига далолат килмайди. Уларнинг халол ёки харомлиги сахих хадисларда баён килинган.

Ахлиссунна валжамонинг эътикодида сахих суннат куръонга шарх ва баён бўлади. Юкоридаги оятдан бир карашда, от миниш учунгина яратилганлиги тушунилиши мумкин. Аммо мана бу икки сахих хадис от гўштини еса хам бўлишини баён килади: Асмо розияллоху анхо дейдилар: "Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам даврларида от сўйдик ва едик" Имом Бухорий ривояти.

Жобир ибн Абдуллох хабар килишича "набий саллаллоху алайхи ва саллам Хайбар куни (жанги)да (хонаки) эшаклар гўштидан кайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар". Имом Бухорий ривояти.

От гўштиниг нимага халолу нимага харомлигини баён килиш учун бундан ортик тўхталишни лозим топмадик. Мазкур икки хадисга кўра от гўшти халол.