Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

От гўштининг хукми нима?

3879 марта кўрилган

Савол:

От гўштининг хукми нима?

Жавоб:

От гўштини eмокни Имом Абу Ханифа макрух дeганлар, шогирдлари имом Абу Юсуф ва Мухаммадлар халол дeганлар. Аксар уламолар шогирдларнинг кавлини олиб от гўштини халол дeганлар. Баъзи ривоятларда Имом хам ушбу сўзга кайтган дейилган.

Асмо розияллоху анхо дейдилар: "Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам даврларида от сўйдик ва едик" Имом Бухорий ривояти.

Жобир ибн Абдуллох хабар килишича "набий саллаллоху алайхи ва саллам Хайбар куни (жанги)да (хонаки) эшаклар гўштидан кайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар". Имом Бухорий ривояти.