Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Асмоул-Ҳусно/Ал-Ҳай ал-Қайюм

3161 марта кўрилган

Ал-Ҳайюл Қойюм


Бу икки исм Қуръони Каримда биргалашиб уч ўринда келган. Улардан биринчиси: Оят-ал-Курсида, “…. ” иккинчиси: Оли Имрон сурасининг аввалида, “…. ” учинчиси эса, Тоҳа сурасида “…. ”.  “…”нинг маъноси: “Аллоҳ, Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган Зотдир. У тирик ва қойюм зотдир.” Тоҳа сурасидаги оятнинг маъноси: “Юзлар Ҳайюл Қойюм бўлган зотга бўйсунди, таслим бўлди.” Аллоҳ табарока ва таолонинг Ҳай исмида ҳаёт Аллоҳ таоло учун сифат экани исботланмоқда. Бу ҳаёт — аввалида йўқлиги бўлмаган, кейин эса унга завол ва фонийлик етмайдиган, унга бирон камчилик ва айб етмайдиган мукаммал ҳаётдир. Рaббимиз азза ва жалла бутун камчиликлардан покдир. Унинг Қайюм исмида Аллоҳ учун қайюмият сифати исбот этилмоқда. Қайюмият — сергаклик яъни уйқунинг зидди. Қайюм деб, бошқарувчига айтилади. Бошқарувчилик; Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзини ҳам бошқаради, махлуқотларини ҳам бошқаради. Бу икки исм Ал-Ҳайюл Қойюм, бутун асмоул ҳуснонинг бутун маъноларини жамловчидир. Борий субҳанаҳу ва таолонинг барча сифатлари мана шу икки исмга қайтади. Эшитиш, кўриш, қўл, илм ва шу каби зотий сифатлар Аллоҳнинг Ҳай исмига қайтса. Яратиш, ризқ бериш, инъом қилиш, тирилтириш, ўлдириш ва шу каби Аллоҳнинг феълий сифатлари Аллоҳнинг Қайюм исмига қайтади. Шунинг учун ҳам баъзи аҳли илмлар бу икки исм Аллоҳ таолонинг Аъзам исми деб, айтганлар, у билан дуо қилса ижобат қилади, у билан сўралса беради. Яъни, "Исмуллоҳул аъзам", деганлар. Валлоҳу аълам.