Сешанба 16 Апрель 2024 | 7 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳнинг гўзал исмлари шарҳи / Ал-Холиқ, Ал-Холлақ

3095 марта кўрилган


Аллоҳ тоалонинг Холиқ исми Қуръони Каримда бир неча ўринда ворид бўлган.  Жумладан, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзики “…” Маъноси: “У Аллоҳ-ки яратувчи,  аввалда  мисли бўлмаган шаклда яратувчи ва тасвир берувчи.” Бу исм Қуръоннинг икки ўрнида сийғаи муболағада Холлақ кўринишида келган. 

Аллоҳ тоало деди “…” “Албатта Роббингиз У яратувчи  ва пухта билувчи зотдир. ” Ва яна деди:  “…” “Ҳа, албатта у Аллоҳ яратувчи ва билувчи зотдир. ”

Халқ сўзи-яратиш сўзи жумлаларда қўллангадан унда иккита маъно мурод қилинади.  Биринчиси: бир нарсани вужудга келтириш ва уни аввалда мисли бўлмаган шаклда яратиш.  Ушбу маъно қуйдаги оятда қўлланилган:  “…. ”  “Халқлар кўрмаяптиларми,  Биз улар учун чорпояларни, ҳайвонларни яратиб қўйдик, ва у чорпояларни уларга бўйинсундириб қўйдик.  Улар чорпояларга эгадорлик қилмоқдалар.”

Иккинчи маъноси  тақдир яъни ўлчаш маъносида.  Араблар айтадилар-ки: "Холақол адийма" яъни теридан бирон нарса ясаш учун уни ўлчади,  яъни кесишдан олдин ўлчади деган маънода. 

Аллоҳ таоло айтганки “…. ” Яъни сизлар ёлғонни тўқийсизлар, тайёрлайсизлар,  яъни фикрларингизда уни тақдирлаб, ўлчаб оласизлар шундай қиламиз деб.  Халқ деган сўзни одамийлар ҳақида ишлатилганда унинг маъноси ўлчаш, тақдир маъносида бўлади.  Аммо,  бирон нарсани яратиш, уни аввалда мисли бўлмаган шаклда вужудга келтириш маъносида ишлатиш фақат Роббул аламийнга хосдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганки : “….” “Аллоҳдан бошқа яратувчи борми?” Ва яна деди “……” “Мана бу кўриб турганларингиз Аллоҳ таолонинг яратган махлуқотларидир.  Ундан бошқа сизлар шикр келтираётганлар яратган нарсани менга кўрсатингларчи.  Балки золимлар яъни мушриклар очиқ залолатдадир, адашишдадирлар. ” Аллоҳ таолонинг ушбу махлуқотларни яратиши кўнгилхушлик,  эрмак учун бўлган эмас,  беҳудага ҳам бўлган эмас.  Аллоҳ таоло беҳуда иш қилишдан покдир. Балки,  Аллоҳ уларни Ўзига ибодат қилишлари ва Ўзини ибодатда яккалашлари учун яратгандир.  Аллоҳ таоло деди :  “…. ” “Сизлар — биз сизларни беҳудага яратдик ва сизлар бизга қайтмасларингизни ўйладингизми? Подшоҳ ва Ҳақ бўлган Аллоҳ бундай беҳуда ишларни қилишдан олийдир.  Ундан бошқа ибодат қилишга ҳақли мабуд йўқ.  Унинг ўзи барҳақ маъбуддир. У Улуғ аршнинг Раббидир,  эгасидир".