Жума 24 Ноябрь 2017 | 5 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

029. Кофирларга биринчи бўлиб салом беришнинг ҳаромлиги

2314 марта кўрилган

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яҳуд ва насороларга саломни биринчи бўлиб берманглар, агар уларнинг биронтаси билан йўлда рўпара келиб қолсанглар, йўлнинг чеккасидан юришга мажбур қилинглар», дедилар.

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларга Аҳли китоблар салом берса “ва алайкум” деб қўйинглар», дедилар.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон ва – бутга ибодат қиладиган - мушриклар аралаш бўлган бир мажлис ёнидан ўтдилар ва уларга салом бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ

Салом мусулмонларнинг олқиши бўлиб, унда салом берилган одамга нисбатан хурматлаш бор. Шунинг учун кофирларга биринчи бўлиб салом берилмайди. Мабодо улар бизга биринчи салом беришса алик оламиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «агар уларнинг биронтаси билан йўлда рўпара келиб қолсанглар, йўлнинг чеккасидан юришга мажбур қилинглар» жумласи ҳақида имом Қуртубий шундай дедилар: "Бунинг маъноси: Уларни ҳурмат қилиб тор йўлнинг четига чиқманглар" дегани. Шундай дейилса бу жумла ҳадиснинг аввалидаги жумлага тўғри келади. Ҳадиснинг маъноси "Улар билан кенг йўлда тўғри келиб қолсанглар уларни йўлнинг чеккасига сиқиб чиқаринглар дегани эмас". Чунки бунда улар учун озор бор, биз уларга сабабсиз озор беришдан қайтарилганмиз".

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Кофирларга биринчи салом бериш ҳаром, агар бизга салом беришса “ва алайкум” деб қўямиз.
  2. Агар мажлис мусулмон ва кофирлардан иборат бўлса уларнинг ҳаммасига салом берилади.