Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

028. Салом бериш одоблари ҳақида

4040 марта кўрилган

Уйга кирганда салом бериш

Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61- оятида шундай дейди: «Агар уйларга кирсангизлар бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни “Ассаламу алайкум денглар”».

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:

Эй бола, агар уйингга кирсанг аҳлингга салом бер, сенга ва аҳли байтингга барака бўлади», дедилар.

Миқдод ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар тунда уйга кирсалар, ухлаётганни уйғотиб юбормайдиган, уйғоқ одам эшитадиган қилиб берардилар. Имом Муслим ривояти.

Ёш болаларга салом бериш

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу ёш болалар олдидан ўтди ва уларга салом бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эди, деди.

Шарҳ

Саломнинг мусулмон киши амал қилиши керак бўлган ўзига хос одоблари бор. Шу одоблардан; киши уйига кираётганда салом берса, уйига барака киради ва аҳли байти билан учрашуви муборак суннатга амал қилган ҳолда бўлади. Шунингдек катталар ёш болаларга салом бериши суннат, ёш болаларга салом беришингиз билан қалбингиздаги кибр йўқолиб, ўрнини тавозелик олади ҳамда саломлашиш одобини ёш болаларга ўргатган бўласиз.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Киши уйига салом бериб кириши суннат.
  2. Уйда ҳеч ким бўлмаса ҳам салом бериб кирилади.
  3. Катталар ёш болаларга салом бериши суннат.