Сешанба 21 Ноябрь 2017 | 2 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

248. Садақанинг фазли (2)

1652 марта кўрилган

Аллоҳ таоло айтади: «Қандай яхшилик (мол) инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, ўзингиз учундир» (Бақара: 272).

عن عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «كُلُّ امْرِئٍ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ حَتَّى يُفْصَلَ بَيْنَ النَّاسِ» (أخرجه أحمد).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир киши то одамлар ўртасида ажрим қилиб бўлингунча ўзининг садақаси соясида бўлади» (Имом Аҳмад ривояти).

عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَسْتَتِرَ مِنْ النَّارِ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ فَلْيَفْعَلْ» (رواه البخاري)

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Сизлардан кимки, яримта хурмо (садақа қилиш) билан бўлса-да, дўзахдан тўсилишга қодир бўлса, шундай қилсин» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا مَاتَ الإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إِلاَّ مِنْ ثَلاثَةٍ إِلاَّ مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ» (رواه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Аллоҳ йўлидаги садақа дўзахдан сақланиш ва қиёмат даҳшатларидан нажот топиш сабабларидан. Унинг ажри эгасининг вафотидан кейин ҳам давом этиб туради.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Садақа қиёмат кунидаги даҳшатлардан нажот топишга сабаб бўлади;
  2. У, гарчи оз бўлса ҳам, дўзахдан қутулишга сабабдир;
  3. Унинг ажри эгасининг вафотидан кейин ҳам давом этиб туради.