Сешанба 21 Ноябрь 2017 | 2 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

249. Энг яхши садақа

1705 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى وَابْدَأْ بِمَنْ تَعُولُ» (رواه البخاري).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Садақанинг энг яхшиси – эҳтиёждан ташқари бўлган нарсадир, (садақани) ўз қарамоғингда бўлганлардан бошлагин» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَيُّ الصَّدَقَةِ أَعْظَمُ أَجْرًا؟ قَالَ: «أَنْ تَصَدَّقَ وَأَنْتَ صَحِيحٌ شَحِيحٌ تَخْشَى الْفَقْرَ وَتَأْمُلُ الْغِنَى وَلا تُمْهِلُ حَتَّى إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ قُلْتَ لِفُلانٍ كَذَا وَلِفُلانٍ كَذَا وَقَدْ كَانَ لِفُلانٍ» (رواه البخاري).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, қайси бир садақанинг ажри улуғроқ бўлади?» деб сўради. «Танинг соғ, харис бўлган ҳолингда, камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни орзу қилган ҳолингда садақа қилишинг ва (садақа қилишни) ортга сурмаслигингдир, жон ҳалқумга етган пайтда: «Фалончига шунча, фалончига шунча» дейсан, энди у фалончиники (яъни ворисники) бўлган бўлади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الصَّدَقَةُ عَلَى الْمِسْكِينِ صَدَقَةٌ وَهِيَ عَلَى ذِي الرَّحِمِ ثِنْتَانِ صَدَقَةٌ وَصِلَةٌ» (رواه الترمذي)

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир» (Имом Термизий ривояти).

Шарҳ:

Садақанинг ҳаммаси ҳам яхши, энг яхшиси эса эҳтиёждан ортиғи, кишининг саломатлик пайтида, ўлим келишидан олдин қилган садақасидир. Камбағал қариндошга қилинган садақа бошқага қилингандан кўра афзалроқ бўлади, чунки у ҳам садақа, ҳам силаи раҳм бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Эҳтиёжманд қариндошларга қилинган садақа бошқаларга қилингандан афзал;
  2. Садақанинг энг яхшиси - инсоннинг сиҳат-саломатлик пайтида, ҳали узоқ яшаш орзусида бўлган, камбағалликдан қўрққан ҳолида қилган садақасидир.