Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

289 - дарс
Отишни ўрганишга буйруқ

 

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأَكْوَعِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى نَفَرٍ مِنْ أَسْلَمَ يَنْتَضِلُونَ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ارْمُوا بَنِي إِسْمَاعِيلَ فَإِنَّ أَبَاكُمْ كَانَ رَامِيًا« (رواه البخاري).

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (камон) отишда мусобақа қилишаётган Аслам қабиласидан бир неча киши ёнидан ўтдилар ва: «Отинглар эй Бани Исмоил, отангиз мерган бўлган», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

 

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ عَلَى الْمِنْبَرِ يَقُولُ { وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ } أَلا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ أَلا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ أَلا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ« (رواه مسلم).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни минбарда туриб: «(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч тайёрлаб қўйингиз» (Анфол: 60) (оятини ўқиб), «Билингларки, куч – (камон) отишдир, билингларки, куч – отишдир, билингларки, куч – отишдир» деганларини эшитганман (Имом Муслим ривояти).

 

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ عَلِمَ الرَّمْيَ ثُمَّ تَرَكَهُ فَلَيْسَ مِنَّا أَوْ قَدْ عَصَى« (رواه مسلم).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким отишни ўрганиб, сўнг уни ташлаб юборса, у биздан эмас – ёки осий бўлибди» (Имом Муслим ривояти).

 

Шарҳ:

Ислом дини куч-қувват йиғиш ва сабабларини ҳозирлашга тарғиб қиладиган диндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳод учун ва мусулмонларнинг мудофааси учун зарурий бўлмиш ўқ отишни ўрганишга тарғиб қилганлар. Чунки бу мусулмонларнинг куч-қудрат кўринишларидан бир кўринишдир.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматни ўқ отишни ўрганишга буюрганлар;

2- Чунки, у куч-қувват сабабларининг энг каттасидан саналади;

3- Ўқ отишни ўргангандан кейин уни ташлаб қўйишдан огоҳлантирганлар.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ