Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
288 - дарс Яҳуд ва насороларни Арабистон оролидан чиқариб юборишга буюрганлари ҳақида
Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар) бу йилдан сўнг Масжид-ал-Ҳаромга яқин келмасинлар!» (Тавба: 28).
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَخْرِجُوا الْمُشْرِكِينَ مِنْ جَزِيرَةِ الْعَرَبِ« (رواه البخاري).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мушрикларни Араб оролидан чиқариб юборинглар» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «لأخْرِجَنَّ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى مِنْ جَزِيرَةِ الْعَرَبِ حَتَّى لا أَدَعَ إِلاَّ مُسْلِمًا» (رواه مسلم).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яҳуд ва насороларни Араб оролидан албатта чиқариб юбораман, мусулмонлардан бошқани қолдирмайман» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Араб ороли – Аллоҳ таоло икки Ҳарами шариф билан хослаган, Ўз рисолатининг хотима ўрни қилган ердир. Ислом ундан чиқди ва унга қайтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон бўлмаганларни ундан чиқариб юборишга буюрдилар, у Ислом ери, покиза ердир, унда фақат пок кишилар туриши мумкин.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
Мусулмон бўлмаганларни Араб оролидан чиқаришга буйруқ.