Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
282 - дарс Аёллар фитнасидан эҳтиёт бўлишга чорлов
Аллоҳ таоло айтади: «Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар» (Нисо: 34).
عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا تَرَكْتُ بَعْدِي فِتْنَةً أَضَرَّ عَلَى الرِّجَالِ مِنْ النِّسَاءِ» (متفق عليه).
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани ортимда қолдирмадим» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الدُّنْيَا حُلْوَةٌ خَضِرَةٌ وَإِنَّ اللَّهَ مُسْتَخْلِفُكُمْ فِيهَا فَيَنْظُرُ كَيْفَ تَعْمَلُونَ فَاتَّقُوا الدُّنْيَا وَاتَّقُوا النِّسَاءَ فَإِنَّ أَوَّلَ فِتْنَةِ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَانَتْ فِي النِّسَاءِ» (رواه مسلم).
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, дунё тотли ва яшанг нарсадир. Аллоҳ таоло сизларни унда халифа қилади сўнгра қандай амал қилишларингизни кузатиб туради. Шундай экан, дунёдан эҳтиёт бўлинглар! Аёллардан ҳам эҳтиёт бўлинглар! Чунки Бани Исроилнинг илк фитналаниши аёллар хусусида бўлган» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Аёллар фитнаси катта фитна, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан огоҳлантирганлар ва Бани Исроилнинг илк фитнага дучор бўлиши аёллар билан бўлганини хабар берганлар. Бегона аёллар билан ёлғиз қолиш фитна. Бир киши бегона бир аёл билан холи қолса, учинчилари албатта шайтон бўлади. Улар билан аралашиб юриш фитна. Бугунги кунда инсон ва жин шайтонлари айни шу нарсага қаттиқ ҳаракат қилишади. Аёллар заруратсиз уйларидан чиқишлари фитна, уларнинг кўнгиллари тилаган ҳар бир нарсага хўп дейиш фитна, очиқ-сочиқ юришлари ва бунга бепарво қараш фитна. Аввалдан эътибор берилмаса кейин ўчириш қийин бўладиган ушбу фитна алангаларидан огоҳ бўлиш лозим.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Аёллар фитнасидан эҳтиёт бўлиш лозимлиги;
2- Эркакларнинг аёлларни маҳкам ушлашдаги масъулиятлари ва бунга бепарво қарашнинг зарарлари.