Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
281 - дарс Мусулмоннинг фитнага нисбатан тутган ўрни
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُوشِكُ أَنْ يَكُونَ خَيْرَ مَالِ الْمُسْلِمِ غَنَمٌ يَتْبَعُ بِهَا شَعَفَ الْجِبَالِ وَمَوَاقِعَ الْقَطْرِ يَفِرُّ بِدِينِهِ مِنْ الْفِتَنِ» (رواه البخاري).
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Яқин кунларда мусулмоннинг энг яхши моли – динини фитналардан олиб қочиб, тоғларнинг тепаларига ва ёмғирли ўринларга ҳайдаб чиқиб кетадиган қўйи бўлиб қолади» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ أُهْبَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أَوْصَانِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «سَتَكُونُ فِتَنٌ وَفُرْقَةٌ فَإِذَا كَانَ ذَلِكَ فَاكْسِرْ سَيْفَكَ وَاتَّخِذْ سَيْفًا مِنْ خَشَبٍ» (أخرجه أحمد).
Уҳбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай васият (насиҳат) қилганлар: «Ҳали фитналар ва бўлинишлар бўлади. Ўшандай ҳол юз берганида қиличингни синдир ва ёғочдан қилич қилиб ол» (Имом Аҳмад ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَتَكُونُ فِتَنٌ الْقَاعِدُ فِيهَا خَيْرٌ مِنْ الْقَائِمِ وَالْقَائِمُ فِيهَا خَيْرٌ مِنْ الْمَاشِي وَالْمَاشِي فِيهَا خَيْرٌ مِنْ السَّاعِي وَمَنْ يُشْرِفْ لَهَا تَسْتَشْرِفْهُ وَمَنْ وَجَدَ مَلْجَأً أَوْ مَعَاذًا فَلْيَعُذْ بِهِ» (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳали шундай фитналар бўладики, улар пайтида ўирган одам тик турган одамдан яхши, тик турган одам юриб кетаётган одамдан яхши, юриб кетаётган одам югуриб бораётган одамдан яхши бўлади. Ким уларга интилса, уни ҳалок қиладилар. Кимда-ким бирон бошпана ёки ҳимоя топса, паноҳлансин!» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعِبَادَةُ فِي الْهَرْجِ كَهِجْرَةٍ إِلَيَّ» (رواه مسلم).
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фитналар пайтида ибодат билан машғул бўлиш менинг ҳузуримга ҳижрат қилиш билан тенг» (Имом Муслим ривояти).
عَنْ حُذَيْفَةَ بْن الْيَمَانِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّاسُ يَسْأَلُونَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْخَيْرِ وَكُنْتُ أَسْأَلُهُ عَنْ الشَّرِّ مَخَافَةَ أَنْ يُدْرِكَنِي فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا كُنَّا فِي جَاهِلِيَّةٍ وَشَرٍّ فَجَاءَنَا اللَّهُ بِهَذَا الْخَيْرِ فَهَلْ بَعْدَ هَذَا الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: «نَعَمْ» قُلْتُ وَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الشَّرِّ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ: «نَعَمْ وَفِيهِ دَخَنٌ» قُلْتُ وَمَا دَخَنُهُ؟ قَالَ: «قَوْمٌ يَهْدُونَ بِغَيْرِ هَدْيِي تَعْرِفُ مِنْهُمْ وَتُنْكِرُ» قُلْتُ فَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: «نَعَمْ دُعَاةٌ إِلَى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ مَنْ أَجَابَهُمْ إِلَيْهَا قَذَفُوهُ فِيهَا» قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ صِفْهُمْ لَنَا فَقَالَ: «هُمْ مِنْ جِلْدَتِنَا وَيَتَكَلَّمُونَ بِأَلْسِنَتِنَا» قُلْتُ فَمَا تَأْمُرُنِي إِنْ أَدْرَكَنِي ذَلِكَ؟ قَالَ: «تَلْزَمُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَإِمَامَهُمْ» قُلْتُ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُمْ جَمَاعَةٌ وَلا إِمَامٌ؟ قَالَ: «فَاعْتَزِلْ تِلْكَ الْفِرَقَ كُلَّهَا وَلَوْ أَنْ تَعَضَّ بِأَصْلِ شَجَرَةٍ حَتَّى يُدْرِكَكَ الْمَوْتُ وَأَنْتَ عَلَى ذَلِكَ» (متفق عليه).
Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшиликлар ҳақида сўрашар, мен эса ўзимга ёмонликлар етишидан қўрққанимдан ёмонликлар ҳақида сўрардим. «Ё Расулуллоҳ, биз жоҳилият ва ёмонлик ичида эдик, Аллоҳ бизга бу яхшиликни (яъни, иймон ва исломни) берди. Энди шу яхшиликдан кейин бирон ёмонлик бўладими?», деб сўрадим. «Ҳа», дедилар. «У ёмонликдан кейин яна яхшилик бўладими?», дедим. «Ҳа, бироқ унда хиралик бўлади», дедилар. «Хиралиги нима?» дедим. «Менинг йўлимдан бошқасига йўллайдиган қавм (бўлади), уларнинг яхши ишларини ҳам, ёмон ишларини ҳам кўрасиз», дедилар. «Бу яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?», дедим. «Ҳа, жаҳаннам дарвозаларига чорловчилар (бўлади), ким уларнинг чақириғини қабул қилса, унга улоқтирадилар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, бизга уларнинг белгиларини айтиб беринг», дедим. «Улар бизнинг қавмларимиздан, бизнинг тилларимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, нима қилишга буюрасиз?», дедим. «Мусулмонлар жамоатини ва имомини (раҳбарини) маҳкам тутинг», дедилар. «Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?», дедим. «Дарахтнинг томирини тишлаб бўлса-да, у фирқаларнинг ҳаммасидан четланинг, то ўлгунча мана шу ҳолатда қолинг», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ:
Фитналар – Аллоҳ таоло ушбу умматни дучор қиладиган синов ва имтиҳонлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг юз беришини хабар берганлар ва мусулмон киши фитналар пайтида Аллоҳнинг изни билан уларнинг ёмонлигидан саломат қолиши учун нималар қилиши лозимлигига йўллаганлар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Фитналардан сақланиш, улардан узоқ бўлиш ва уларга аралашишга интилмаслик лозимлиги;
2- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитна пайтида урушни тарк қилишга йўллаганлари;
3- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитналар пайтида мусулмонлар жамоати ва имомини лозим тутишга буюрганлари;
4- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитналар юз берганда ибодат қилишга тарғиб қилганлари.