Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
242 - дарс Нафл рўзага оид айрим ҳукмлар
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «لا يَصُومَنَّ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ إِلاَّ يَوْمًا قَبْلَهُ أَوْ بَعْدَهُ» (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Сизлардан бирон киши жумъа куни рўза тутмасин, фақат бир кун аввал ё бир кун кейин ҳам тутса мумкин» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا تَخْتَصُّوا لَيْلَةَ الْجُمُعَةِ بِقِيَامٍ مِنْ بَيْنِ اللَّيَالِي وَلا تَخُصُّوا يَوْمَ الْجُمُعَةِ بِصِيَامٍ مِنْ بَيْنِ الأَيَّامِ إِلاَّ أَنْ يَكُونَ فِي صَوْمٍ يَصُومُهُ أَحَدُكُمْ» (رواه مسلم).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа кечасини бошқа кечалардан ажратиб намозга хосламанглар, жумъа кунини бошқа кунлардан ажратиб рўзага хосламанглар, илло (жумъа куни) бирингизнинг одатда тутаётган рўзасига тўғри келиб қолса (тутиши мумкин)» (Имом Муслим ривояти).
عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ هَذَانِ يَوْمَانِ نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صِيَامِهِمَا يَوْمُ فِطْرِكُمْ مِنْ صِيَامِكُمْ وَالْيَوْمُ الآخَرُ تَأْكُلُونَ فِيهِ مِنْ نُسُكِكُمْ (رواه البخاري).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши дедилар: «Бу икки кунда рўза тутишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганлар: бири рўзангиздан оғиз очадиган кунингиз (рўза ҳайити куни), иккинчиси сўйган қурбонлигингиздан тановул қиладиган кунингиз (қурбон ҳайити куни)» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما قَالَ لَمْ يُرَخَّصْ فِي أَيَّامِ التَّشْرِيقِ أَنْ يُصَمْنَ إِلاَّ لِمَنْ لَمْ يَجِدِ الْهَدْيَ (رواه البخاري).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ташриқ кунларида рўза тутишга рухсат берилмади, фақат ҳадя (яъни қурбонлик) га қодир бўлмаган киши учун (рухсат берилди)» (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ:
Шариат соҳиби муайян кунларда тутилган рўзани фазилатли қилиб қўйгани каби муайян кунларда рўза тутишдан қайтарган. Бизнинг вазифамиз “Нима учун”, “Нимага энди”, “Бунинг қандай ҳикмати бор” деб саркашлик қилмасдан, “Эшитдик”, “Бўйсундик” демоқдир. Қайтарилган кунлардан бошқа барча кунларда рўза тутиш жоиздир.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Жумъа кунини хослаб рўза тутишдан қайтарилган, одатий рўзага тўғри келиб қолса тутиш жоиз;
2- Икки ҳайит ва ташриқ кунларида рўза тутиш мумкин эмас.