Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

243 - дарс
Қуръон ўқишнинг фазли

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ إِذَا رَجَعَ إِلَى أَهْلِهِ أَنْ يَجِدَ فِيهِ ثَلاثَ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ؟ قُلْنَا نَعَمْ قَالَ: «فَثَلاثُ آيَاتٍ يَقْرَأُ بِهِنَّ أَحَدُكُمْ فِي صَلاتِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلاثِ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ» (رواه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз аҳли-оиласи олдига қайтганда у ерда учта катта, семиз бўғоз туяни топишни истайдими?», деб сўрадилар. Биз: «Ҳа», дедик. «Сизлардан бирингиз намозида ўқийдиган учта оят унга учта катта, семиз бўғоз туядан яхшироқдир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

 

عَنْ عَبْد اللَّهِ بْن مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا لا أَقُولُ ﴿ الم ﴾ حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ» (رواه الترمذي)

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга шу учун ҳам яхшилик (савоб ёзилади.) Яхшилик эса ўн баробарга кўпайтирилади. Мен «Алиф, Лам, Мим» битта ҳарф деб айтмайман. Балки, «Алиф» бир ҳарф, «Лам» бир ҳарф, «Мим» бир ҳарфдир» (Имом Термизий ривояти).

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ وَالَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِ» (رواه مسلم).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуръон ўқишга маҳоратли киши улуғ, итоатли мирзолар (яъни фаришталар) билан биргадир. Қуръонни қийналиб, ҳижжалаб ўқийдиган кишига икки ажр бордир» (Имом Муслим ривояти).

 

Шарҳ:

Қуръон Аллоҳнинг Каломи, уни ўқиш энг афзал зикрдир. Аллоҳ таоло ундан ўқилган ҳар бир ҳарф учун ўн баробари бирга келадиган бир ҳасана савоб беради. Қироатда моҳир бўлган кишини жаннатда улуғ бандалари билан бир ўринда қилади. Қийналиб ўқийдиган кишига икки ажр берилади: бири қироати учун, иккинчиси қийналгани учун.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Қуръон ўқишнинг фазли;

2- Битта ҳарфи учун ўнта ёки ўн битта ҳасана берилади;

3- Қироатда моҳир одам жаннатда улуғ бандалар билан бирга бўлади;

4- Қийналиб ўқийдиган одамга иккита ажр бор.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ