Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
М а ъ л у м ф е ъ л и м у з о р е ъ
v Музореъ - ҳозирги-келаси замон феълидир. Феъли музореъдан тушунилган иш-ҳаракат шу сўз айтилган замонда бажарилаётганини ёки кейин бажарилишини англатади. Маълум феъли музореъ иш-ҳаракатни бажарувчи шахсларига кўра 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.
6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
يَضْرِبُ - уради бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.
يَضْرِبَانِ - уради икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.
يَضْرِبُونَ - урадилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبُ - уради бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبانِ - уради икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.
يَضْرِبْنَ - урадилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.
6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
تَضْرِبُ - урасан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبَانِ - урасиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبُونَ - урасиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبِينَ - урасан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبَانِ - урасиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.
تَضْرِبْنَ - урасиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.
Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):
اَضْرِبُ - ураман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли музореъ.
نَضْرِبُ - урамиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли музореъ.
М а ж ҳ у л ф е ъ л и м у з о р е ъ
v Музореъ феълини мажҳулга айлантириш учун охиргидан олдинги ҳарфи фатҳа қилинади ва музораъат ҳарфи замма билан айтилади: يَضْرِبُ → يُضْرَبُ каби. Музораъат ҳарфлари музореънинг аввалида келувчи ҳарфлар бўлиб, ا ت ي ن (алиф, те, ё, нун)дан иборатдир. Мажҳул феъли музореъ 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.
6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
يُضْرَبُ - урилади бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.
يُضْرَبَانِ - урилади икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.
يُضْرَبُونَ - уриладилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.
تُضْرَبُ - урилади бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.
تُضْرَبانِ - урилади икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.
يُضْرَبْنَ - уриладилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.
6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
تُضْرَبُ - уриласан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.
تُضْرَبانِ - уриласиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.
تُضْرَبُونَ - уриласиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъл музореъ.
تُضْرَبِينَ - уриласан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.
تُضْرَبانِ - уриласиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.
تُضْرَبْنَ - уриласиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.
Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):
اُضْرَبُ - уриламан мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли музореъ.
نُضْرَبُ - уриламиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли музореъ.
◄◄◄Бошига қайтиш