Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

И с м и   ф о и л 
 

v           Исми фоил - иш-ҳаракатни қилувчи маъносидаги исмдир. Исми фоил сулосий мужаррадда  فاعِلٌ   вазнида бўлади:  ضارِبٌ  ва  قاتِلٌ  каби. Сулосий мужарраддан бошқа боблар исми фоили  музореъ феълидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфининг ўрнига заммали мим қўйилади ҳамда охирги ҳарфидан олдинги ҳарф касрали қилинади:   يُكْرِمُ    مُكْرِمٌ  ва    يُدَحْرِجُ    مُدَحْرِجٌ  ва  يَتَدَحْرَجُ     مُتَدَحْرِجٌ  каби.

Исми фоил 6 сийғада бўлиб, 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

 ضَارِبٌ  - урувчи бир эркак, муфрад, музаккар, исми фоил.

ضَارِبانِ  - урувчи икки эркак, тасния, музаккар, исми фоил.

ضَارِبُونَ  - урувчи кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми фоил.

ضَارِبَةٌ  - урувчи бир аёл, муфрад, муаннас, исми фоил.

ضَارِبَتَانِ  - урувчи икки аёл, тасния, муаннас, исми фоил.

 ضَارِبَاتٌ  - урувчи кўп аёл, жамъ, муаннас, исми фоил.

 
И с м и   м а ф ъ у л

v                     Устига иш-ҳаракат тушган нарсани ифодалаш учун масдардан ясалган сўз исми мафъул дейилади. Исми мафъул сулосий мужаррадда  مَفْعُولٌ  вазнида бўлади:  مَضْروبٌ  ва  مَقْتولٌ  каби. Сулосий мужарраддан бошқаларда исми мафъул музореъ феълининг мажҳулидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфи ўрнига заммали мим қўйилади ва охиргидан олдинги ҳарфи фатҳали бўлади:   يُكْرَمُ    مُكْرَمٌ  ва    يُدَحْرَجُ    مُدَحْرَجٌ  каби.

Исми мафъул 6 сийғада бўлиб, 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

مَضْروبٌ - урилувчи бир эркак, муфрад, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبانِ  - урилувчи икки эркак, тасния, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبونَ  - урилувчи кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبَةٌ  - урилувчи бир аёл, муфрад, муаннас, исми мафъул.

مَضْرُوبَتانِ  - урилувчи икки аёл, тасния, муаннас, исми мафъул.

مَضْرُوباتٌ  - урилувчи кўп аёллар, жамъ, муаннас, исми мафъул.

◄◄◄Бошига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ