Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
Ф Е Ъ Л
v Феъл - иш-ҳаракатни, унинг қилинган замонини ва фоилини (қилувчи шахсни) англатган калимадир. Иш-ҳаракатнинг бажарувчиси аниқ бўлиш-бўлмаслиги эътибори билан феъл иккига - маълум ва мажҳулга бўлинади. Маълум феълнинг фоили муфрад, тасния, жамъ шаклида келиши, шунингдек мутакаллим, мухотаб ва ғоиб бўлиши, музаккар ва муаннас жинсида бўлиши мумкин.
Муфрад - бирлик, тасния - иккилик, жамъ - кўплик шаклларидир. Мутакаллим – сўзловчи (1-шахс - мен, биз), мухотаб – тингловчи (2-шахс - сен, сиз), ғоиб – ўзга (3-шахс - у, улар)ни англатади. Музаккар - эркак жинси, муаннас - аёл жинсидир.
М а ъ л у м ф е ъ л и м о з и й
v Иш-ҳаракатнинг сўз айтилган замондан илгари бажарилганини англатган калима феъли мозий - ўтган замон феъли деб аталади. Маълум феъли мозий иш-ҳаракатни бажарувчи шахсларига кўра 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.
6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
ضَرَبَ - урди бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли мозий.
ضَرَبَا - урди икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли мозий.
ضَرَبُوا - урдилар кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли мозий.
ضَرَبَتْ - урди бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли мозий.
ضَرَبَتَا - урди икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли мозий.
ضَرَبْنَ - урдилар кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли мозий.
6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
ضَرَبْتَ - урдинг бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли мозий.
ضَرَبْتُمَا - урдингиз икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли мозий.
ضَرَبْتُمْ - урдингиз кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли мозий.
ضَرَبْتِ - урдинг бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли мозий.
ضَرَبْتُمَا - урдингиз икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли мозий.
ضَرَبْتُنَّ - урдингиз кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли мозий.
Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):
ضَرَبْتُ - урдим мен бир эр ё аёл ўтган замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли мозий.
ضَرَبْنَا - урдик биз кўп эр ё аёллар ўтган замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли мозий.
М а ж ҳ у л ф е ъ л и м о з и й
v Қилувчиси зикр қилинмайдиган феъллар мажҳул феъллар деб аталади. Мозий феълидан мажҳуллик нисбати ясаш учун охиргидан олдинги ҳарфи касрали қилинади, ундан олдинги барча ҳаракатли ҳарфлар заммали қилинади: ضَرَبَ → ضَرِبَ → ضُرِبَ каби.
v Мажҳул феъли мозий ҳам маълум феъли мозий каби 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.
6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
ضُرِبَ - урилди бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبَا - урилди икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبُوا - урилди кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبَتْ - урилди бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبَتَا - урилди икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْنَ - урилди кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли мозий.
6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:
ضُرِبْتَ - урилдинг бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْتُمَا - урилдингиз икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْتُمْ - урилдингиз кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْتِ - урилдинг бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْتُمَا - урилдингиз икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْتُنَّ - урилдингиз кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли мозий.
Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):
ضُرِبْتُ - урилдим мен бир эр ё аёл ўтган замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли мозий.
ضُرِبْنَا - урилдик кўп эр ё аёллар ўтган замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли мозий.
◄◄◄Бошига қайтиш