Шанба 27 Апрель 2024 | 18 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳожатга кириш дуоси

7853 марта кўрилган

Савол:

Мадинаи Мунавварадан тингловчи синглимиз ҳожатхонага кириш пайти ўқиладиган اللهم اني أعوذ بك من الخبث والخبائث (Аллоҳумма инний аъувзу бика минал хуб(у)си вал-хобааиси) дуоси ҳақида, яъни ушбу дуодаги хуб(у)с калимасининг тўғри ўқилиши ва маъносини сўрабди. Ушбу дуони ҳожатхонага киришдан олдин ўқиладими, киргандан кейинми? Агар киришдан олдин айтишни унутган бўлса, кирганидан кейин айтса ҳам бўладими? Ҳожатхона ичида овоз чиқариб айтса бўладими? Чиққандан кейин нима дейиш керак? Мазкур дуо ҳожатхонага киришга хосми ёки бошқа ўринда қазои ҳожат қилганда ҳам ўқилаверадими?

Жавоб:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки, халога (ҳожатхонага) кирмоқчи бўлсалар: اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْـُثِ وَالْخَبَائِثِ (яъни: Эй Аллоҳ, мен Сендан эркак ва урғочи жин-шайтонлардан паноҳ тилайман) дердилар. «Хубс» ёки «хубус» деб ўқиш мумкин, иккаласи ҳам жоиз. Бундан мурод барча ёмонлик ва нопокликлардан паноҳ тилашдир. Баъзи аҳли илмлар эркак ва урғочи жин-шайтонлардан деб айтганлар. Агар саҳро (дала) жойда бўлса, қазои ҳожат қилмоқчи бўлганида айтади, ҳожатхонага киришдан олдин айтилади, кейин эмас. Ҳожатдан чиққанидан кейин غُفْرانَكَ (яъни, истиғфор сўрайман) дейди. Агар саҳро (дала) жойда бўлса, бавл ва ҳожатдан кейин шундай дейиш суннатдир. Бундаги ҳикмат шуки, валлоҳу аълам, Аллоҳ таоло инсонга емак-ичмак неъматини муяссар этди, кейин эса унга зарар ва озор бўлган ортиқча чиқиндини чиқариб ташлаш неъматини инъом этди. Банда шукрни адо этишдан қосирлик ўрнида бўлгани учун озордан қутулган пайтида Аллоҳга истиғфор айтиши машруъ бўлди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларидан Унинг неъматларига шукр адо этишларини ва гуноҳларига истиғфор айтишларини яхши кўради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152). (Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/29).