Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Жанжаллашиб қолиб сўкиш эшитган одам нима қилади?

4042 марта кўрилган

Савол:

Bir kuni bir dostim bilan urushib kettim meni yomon so'zlar bilan so'kdi endi man nima qilishni bilmayapman?

Жавоб:

Ассаламу алайкум Бундан ҳайрон бўлманг, Аллоҳнинг насиҳатига амал қилинг. Аллоҳ таоло деди: Парвардигорингиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз! 134. (У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик килувчиларни севади. 135. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. 136. Уларнинг мукофотлари Парвардигорлари томонидан мағфират ва тагларидан дарёлар оқиб турувчи жаннатлар бўлиб, улар ўша жойда абадий қолажаклар. Яхши амал қилувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр! (Оли Имрон сураси) Аллоҳ таоло мазкур оятларда тақводор одамлар ҳақида сўз юритмоқда. Сиз ҳам ўша тақводорлардан бўлинг ва уларнинг ахлоқларига эргашинг. У тақводорлар «ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади.» Сиз ўша дўстингизни кечиринг ва ҳаққига Аллоҳ сизга ҳидоят берсин, — деб дуо қилинг, бас.