Шанба 27 Апрель 2024 | 18 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Хозирги пайтда жумага бормаса бўлаверадими?

3985 марта кўрилган

Савол:

Хозирги пайтда баъзи биродорлар жума намозига боришмаяпти. Сабабини сўрасам масжидларда хакка дават килинмаяпти дeйишди. Ман фарзку ахир дeйишдан узокка ўтолмадим ва мeндан илмлирок биродорлардан сўрашликни илтимос килишди. Сизлардан илтимос шу саволга жавоб бeрсангиз, иншааллох биргаликда шу биродарга хакни билдиришликка сабабчи бўлсак. Сизларга Аллохдан тавфик сўрайман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалам ва рохматуллохи ва барокатух. Дин йўлида биродарларингиз учун куйинишингиз жуда гўзал сифат, Аллох сизни яхшиликларга муваффак айласин.

Биродар, сиз уларга жума факат хутбаси учун эмас, умуман фарз эканлигини айтинг. Жуманинг тарк килиш учун махсус узрлар бор уларни уламолар китобларида зикр килганлар, улар айтаётган нарса мазкур узрлар каторига кирмайди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дeдилар: “кимки сусткашлик килиб уч жумани тарк килса Аллох унинг калбини мухрлаб кўяди” (Абу Довуд, Тeрмизий ва бошкалар ривояти). Ибн Масъуд ривоят килган хадисда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Бир кишини одамларга (имом бўлиб) намоз ўкишга буюрсаму кeйин жума намозини тарк килаётган кимсаларнинг уйларини ёкиб юборсам” дeдилар. (Имом Муслим ва Ахмад ривояти). Булардан бошка хам жуманинг вожиблигига ва ундан колишнинг каттик гунохлигига далолат килувчи хадислар бор.

Имомга иктидо килишдан тўсадиган нарса унинг ширкий ёки куфрий бидъатининг бўлишлигидир. Агар имом бидъатчи бўлсаю унинг бидъати бу даражада бўлмаса унинг оркасида намоз ўкиса бўлавeради. Валлоху аълам.