Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Соколнинг хукми нима?

14778 марта кўрилган

Савол:

Сокол кўйиш суннатми, вожибми ёки фарзми?

Жавоб:

Сокол эркакларнинг юз ва жаг кисмларида чиккан туклардир. Ислом дини сокол ва мўйлабга нисбатан кандай ишларни килиш хакида бир катор хукмларни олиб келди. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Мўйлабларни кискартинглар ва соколларни эъфо килинглар (яъни ўсган холатида кўйинглар) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

«Мушрикларга хилоф килинглар, мўйлабларни кискартинглар ва соколларни ўз холича кўйинглар» Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

«Ажнабийларга ўхшаманглар, соколларни эъфо килинглар». Баззор ривояти.

Бундан бошка шу маънодаги кўп ривоятлар ворид бўлган. Уларнинг барчаси амрдир.

Оллох таъоло деди: «У (Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) нинг амрларидан юз ўгирган кимсалар бошларига фитна ёки аламли азоблар келишидан эхтиёт бўлсинлар!» (Нур:63).

Юкорида зикри ўтган оят ва хадислардан сокол кўймок фарз ва уни олмок харом экани маълум бўлмокда. Валлоху аълам.

Мавзуга оид боғламалар