Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Банкдан кредит олса бўладими?

7156 марта кўрилган

Савол:

1. Банкдан кредит олиш масаласи яъни маълум муддат ичида қўшиб қайтарилиб берадиган маблағ ёки пул.

2. Банк билан келишилган ҳолда хом ашё ёки станокни сотиб олиб бериши банкни ҳисобидаги пулдан, кейин бу пул маълум вақтдан кейин устига олдиндан келишилган протцент билан қайтарилиши.

Жавоб:

1. Ислом динида олинган қарзни маълум келишилган вақтдан кейин айни миқдорда қайтариб беришга «қарз хасана» дейилади. Ошиғи билан қайтариб беришга келишилиб берилган қарзга эса рибо-судхўрлик дейилади. Сиз саволингизда сўраган қарз иккинчи турдандир. Бу Аллоҳ таоло ҳаром қилган амаллардан. Унинг далили: «Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўъмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз). (Бақара: 278)

«Эй мўъминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқингиз! (Шунда) шояд нажот топгайсиз». (Оли Имрон: 130).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Еттита ҳалок қилувчи амаллардан сақланинглар! Улар қайсилар? – деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ман қилган, ноҳақ одам ўлдириш, рибо ейиш....» – дедилар.

Яна бир ҳадисларида: «Аллоҳ рибо егувчи, едирувчи, гувоҳлари ва уни ёзиб кўювчиларни лаънатлади» дедилар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шуларга кўра банкдан кредит олиш ҳаром, Кимки тақво қилса, тирикчиликнинг ҳалол йўлига ҳаракат қилса, Аллоҳ унга енгилликларни беради, ризқ эшикларини очади бу Қуръоннинг маъносидир. Аллоҳ таоло деди: «Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, тақво қилса) У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. (Талоқ: 2,3)

2. Бу саволнинг жавоби ҳам юқоридаги жавоб билан бир хилдир, бу амал ҳам рибо ҳисобланади. Уни қилиш мумкин эмас.