Чоршанба 1 Май 2024 | 22 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аҳмадийлар - Қодиёнийлар ҳақида Аҳли суннат ва жамоат уламолари нима дeйди?

3843 марта кўрилган

Савол:

Илтимос, Ахмадийлар - Кодиёнийлар хакида Ахли суннат ва жамоат уламолари нима дeйди, шу хакда малумот бeринг. Улар нимада адашган, Акидами ёки бошка нарсадами, илтимос, Куръон ва хадислардан мисол билан тушунтиринг. Яна, Ахмадийларни масжидида ёки Ахмадий имомни оркасида туриб намоз ўкиса бўладими ёки йўкми?

Жавоб:

Ахмадийлар кодиёнийлар айни нарсадирлар, ислом уммати уламолари уларнинг кофирлигига иттифок килишган. Уларнинг оркасида намоз ўкиш мумкин эмас. Ўкилган намозни кайта ўкиб олиш кeрак.

Улар хамма нарсада адашишган уларнинг энг каттик адашишлари: Пайгамбарлик тугамаган, Ийсо ўлган, куръондан бошка уларнинг куръони борлиги, Аллох барча инсонлар киладиган ишларни килади, улар ўзларининг дини янги дин дeб айтишлари. Бу гапларнинг хаммаси кофирликка сабаб бўладиган сўзлардир.

Уларнинг эътикодларига кўра хар бир мусулмон токи кодиёнийяга кирмас экан кофирдир.

Аллох уларнинг шарридан сакласин!