Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳожатхонада гаплашса бўладими?

3420 марта кўрилган

Савол:

Таҳоратхонада; ҳаммомда; ҳожатхонада гаплашишнинг ҳукми нима, гаплашса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Таҳоратхонада; ҳаммомда; (араблар истилоҳида) ҳожатхонада (буларнинг бари бир маънода) гаплашса бўлмаслиги ҳақида саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Икки киши ҳожатини ўташ учун чиқиб, авратларини очиб, гаплашиб ўтирмасин, Аллоҳ азза ва жалла буни ёмон кўради» Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган. Бунинг кўриниши; умумий ҳожатхонанинг икки хонасига иккита дўст кириб олиб ҳожат ўташ асносида валақлашиб ўтиришидир, бу замонавий кўриниши. Қадимда эса ҳожатхона бўлмаган, дала жойларда ёки маҳалланинг чекка томонида қазои ҳожат учун чиққанда шундай қилиб ўтириш. Лeкин бизнинг тилимиздаги ҳаммом (ғуслхона) да эркаклар бир-бирларидан авратларини тўсган ҳолатда бўлсалар, гаплашишнинг кароҳияти йўқ. Чунки, ана шу заиф ҳадисда ҳам авратларини очиб олишиб дeйилган. Валлоҳу аълам.