Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ўрганишга бағишланган мусобақа

1762 марта кўрилган

Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар айтаман, пайғамбари Муҳаммадга салавоту саломлар йўллайман.

Аммо баъд:

Муҳтарам саҳифамиз мухлислари, биз анчадан бери шаръий илмларни, сийрат ва бошқа илмларни мукаммал эгаллашимизга кўмакчи бўладиган мусобақаларни ташкил қилишни дилимизга туккан эдик. Аллоҳнинг тавфиқи билан ана шу мусобақанинг аввали бугундан бошланиши насиб бўлди. Бу борада аввалдан ўқувчи учун енгил бўлгани боис бир китобни танлаб қўйгандик. Китоб «Пайғамбар уйида бир кун» деб номланади. Биз шаръий аҳкомларни ўрганишдан олдин, бизга бу шариатни олиб келган Пайғамбаримиз ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг сийратларини ўрганишимиз муносиб деб кўрдик.

Китобни ПДФ форматдаги нусхасидан ёки сайтимиздаги электрон нусхасидан ўқиб жавобларни беришингиз мумкин. Саволлар китобнинг аввалидан тартибли равишда бериб борилади.

МУСОБАҚА ТАРТИБИ

‒ Саволлар сайт, фейсбук ва телеграмдаги каналимиз орқали бериб борилади.

‒ Жавоблар musabaqa07@gmail.com манзилига юборилади.

‒ Мусобақага иштирок этувчи мунтазам равишда саволларнинг ҳаммасига битта э-майл орқали жавоб бериши керак. Энг кўп очко тўплаганлар ғолиб бўлишади.

‒ Жавоблар савол ёйинлангандан кейин 48 соат ичида юборилиши лозим.

Ғолибларни қимматли совринлар кутмоқда!

Аллоҳ барчаларимизга фойдали илм берсин, дунё ва охиратда ғолиблардан қилсин!

Сизга ҳурмат ила Ислом Нури www.islamnuri.com веб саҳифаси таҳририяти.

САВОЛЛАР

Муқаддима

1) Аҳли сунна вал жамоа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай муносабатда бўладилар?

2)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биродарлари кимлар? Далил келтиринг.

Зиёрат

3)Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини нима учун ўрганамиз?

4)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг энг муҳим белгиси нима?

5)Биз бу дунёда ва охиратда бахт-саодатга етишимиз учун кимдан ўрнак олишимиз керак? Далил келтиринг.

6)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат этган киши қандай мукофот билан тақдирланади?

7)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсиз бўлган кимсанинг жазоси нима?

8)Ҳақиқий мўмин бўлиш учун нима қилиш керак?

2- кун саволлари

9) Қайси жойга зиёрат ва ибодат учун сафар қилиниб, қайси жойга қилинмайди?

10) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу нима учун унинг остида байъат қилинган дарахтни кестириб ташладилар?

11) Ҳиро ғорига зиёрат учун борса бўладими?

12) Уҳуд тоғи қаерда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд тоғини кўрганларида нима деганлар?

13) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган уйни васфлаб беринг?

14) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари ҳақида гапириб беринг.

15) Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг ахлоқларидан битта мисол келтиринг.


3- кун саволлари


  • 16)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапириш услублари қандай бўлган?
  • 17)Фаришталар қандай уйларга кирмайди?
  • 18)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадаҳлари нимадан ясалган бўлган?
  • 19)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сув ичиш одоблари қандай бўлган? Сиз ҳам унга амал қиласизми?
  • 20) Қариндошларимиздан диндор бўлмаганларини неча марта даъват қилсак кифоя экан? Жавобингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қариндошларига қилган даъватларидан далил келтириш билан қувватланг.
  • 21)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда нима ишлар билан машғул бўлардилар?
  • 22)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонининг энг кўп ейдиган таомлари нима бўлган?
  • 23)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозларни жамоатда ўқимаган кишига қандай мунособатда бўлганлар ва ўзлари жамоат намозини тарк этганмилар?


4- кун саволлари


  • 24)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи сифатларини айтиб беринг.
  • 25)Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларидаги одобларини сўзлаб беринг.
  • 26)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълимларидан 2 та наъмуна келтиринг.
  • 27)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан 5 кун олдин умматларини нимадан қайтарган эканлар?
  • 28)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ Фотима қизлари ва унинг куёви Алийни ишларга кўмакчи бўлишда хизматкордан яхшироқ нарсага йўллаб қўйдилар, у нима?
  • 29)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ умматни мусибат етганда айтиладиган дуоларни таълим бердилар. Шу икки дуонинг арабчасини (крилчада) ва таржимасини қарамасдан ёддан ёзинг. (Аввал ёдлаб олиб кейин ёзсангиз рухсат).


5- кун саволлари


  • 30)Эр хотинини эркалатиб исмини қисқартириб айтса бўладими? Далил келтиринг.
  • 31)Эр-хотин ўзаро бирон мусобақа ўйнаши жоизми? Далил келтиринг.
  • 32)Эр хотинига тиззасини поғона қилиб бирон нарсага чиқиб олишига кўмаклашиши жоизми ва бу эркакликка тўғри келадими? Далил келтиринг.
  • 33)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай сифатдаги эр-хотинга раҳмат тилаб дуо қилдилар?
  • 34)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларига киришда қандай дуони қилганлар? Арабчасини (крилчада) маъноси билан ёддан ёзинг.
  • 35)Шарқшунослар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хотинбозликда айблайдилар, сиз ул зотнинг уйланган хотинларига назар ташлаб бу айбловга қандай ақлий жавоб берган бўлардингиз?
  • 36)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг 9 та хотинлари бўлган, улар билан неча кунда бир кўришардилар?


6- кун саволлари


  • 37)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳазиллари қандай бўлган?
  • 38)Аллоҳнинг ҳузурида ўта қимматли бўлган саҳобанинг исми нима?
  • 39)Энг ашаддий азобга гирифтор бўладиганлар кимлар, далилини келтиринг ва ўша далил далолат қилган ҳаром амалларни айтиб беринг.
  • 40)Уйқуга ётишдан олдинги қилинадиган суннатларни умумий суратда айтиб беринг?
  • 41)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозини қачон ўқирдилар? Сиз ҳам бу суннатга амал қилишга ҳаракат қилганмисиз?
  • 42)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳажжуд намозини учун ўқиганларида қайси сураларни ўқиганлар?


7- кун саволлари


  • 43)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ бомдоддан кейин қандай амал билан машғул бўлар эдилар, далил?
  • 44)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга васият қилган уч нарса нима?
  • 45)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси намозларни уйда ўқиганлар ва нима учун шундай қилганлар?
  • 46)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ Қуръонни бошқа одамдан тинглашни яхши кўрардилар. Ул зотга кимдан Қуръон ўқиб беришини сўрадилар?
  • 47)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларига оқ тушушининг сабаби нима ва сабаб бўлишини баён қилинг?
  • 48)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келганларида асҳобларини ўз олдиларида қўл қовуштириб туриб кутиб олишларини яхши кўрганмилар? Далил келтиринг.
  • 49)Баъзи одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайб ишларини биладилар, муҳтожларнинг эҳтиёжини, касалларнинг шифосини берадилар, деб эътиқод қилишади, шу тўғрими? Далил?


8- кун саволлари


  • 50)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг хизматкорлари ул зотга қандай гувоҳлик берган?
  • 51)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ ғазабланганмилар. Нима учун?
  • 52)Аллоҳ ...дир ..... ликни яхши кўради. Ҳадисни тўлдиринг.
  • 53)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ саховат бобида кўрсатган намуналардан бирини батафсил келтиринг.
  • 54)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ кўз ёшлари ҳақида сўралганларида нима деб жавоб берганлар?
  • 55)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг гўдакларни эркалатишлари ва уларга ҳазилларидан биттадан мисол келтиринг.


9- кун саволлари


  • 56)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ хотинларини урганмилар? Агар жавоб "Ҳа" бўлса неча марта?
  • 57)Намоз ўқиладиган жой қумли ёки тупроқли ва гилам тўшалмаган бўлса-ю биров ўша ерга сийса уни қандай покланади?
  • 58)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг бошларига тушган энг оғир кунлардан бирини айтиб беринг. Бунда биз учун қандай ўрнак бор?
  • 59)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг ғазаблари ғолибмиди ёки ҳалимликлари, жаҳллари чиқса ғазаблари ошармиди? Батафсил далилини келтиринг.
  • 60)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ ва оилалари бир кунда неча маҳал тўйиб овқатланишар эди? Шу ҳақда сўзлаб беринг.
  • 61)Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини яхшилаб ўқиб, уққанингизни китобга қарамасдан ёзинг.


10- кун саволлари


  • 62)Энг катта гуноҳ нима экан? Далил?
  • 63)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ ғийбатнинг моддаси ўта ёмонлигини қандай васфладилар?
  • 64)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ мажлисларда гапирмаган пайтларида қандай истиғфор айтардилар? Арабчасини китобга қарамай (крилчада) ёзинг.
  • 65)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ қўшниларга қандай муносабатда бўлганлар ва бу хусусда умматни нималарга буюрганлар?
  • 66)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ одамларнинг айбларини айтсалар номма-ном айтармидилар?
  • 67)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ «ким менинг суннатимдан воз кечса, у мендан эмас» дедилар, ул зотнинг суннатлари нима экан?


Охирги кун саволлари


  • 68)Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ жасоратларидан намуна келтиринг.
  • 69)Макка мушриклари билан ҳозирги замондаги авлиёлар ва мозорларни улуғловчилар ўртасида қандай ўхшашлик бор?
  • 70)Гоҳи авлиёуллоҳлар Аллоҳга яқин бўлганларидан Аллоҳ уларга ғайритабиий қудратни берган. Шунинг учун одам айрим ҳожатларини улардан сўраса ҳам бўлади, бунга муносабатингиз?
  • 71)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати зиммасидаги ҳақларидан баъзиларини айтиб беринг. (Китобдан кўчирманг, copy paste қилманг)
  • 72)Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ га салавот айтиш ул зотнинг муҳаббатига далолат қилади деб айтилди. Ўзингиз билган Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ га салавот айтилиши суннат бўлган 5 ўрин ёки вақтни айтиб беринг.
  • 73)Ислом Умматидан бўлган баъзи одамлар жаннатга киришдан юз ўгирар эканлар, улар кимлар?

    Пайғамбаримиз Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг сийратларини ўқиб ўрганишга бағишлаб ўтказган мусобақамизда иштирок этганларнинг барчаларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Шу баҳона кичик бўлсада, бир китобни ўқиб чиқишимизга муваффақ қилган Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз.
  • Мусобақа натижаларини тез кунларда маълум қиламиз.


Қуйидаги боғламадаги китобни ёки юборилган PDF китобни ўқиб саволларга жавоб беринг.

http://www.islamnuri.com/kitoblar/nabi-uyida/1

Саволлар ҳар куни янгилаб борилади