Шанба 27 Апрель 2024 | 18 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ғаний

3050 марта кўрилган


Ғаний исми Қуръони Каримнинг ўн саккиз жойида ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: “......” “Раббингиз Ғаний, бой, беҳожат, раҳмат соҳибидир.”

Аллоҳ таоло деди: “......” “Эй инсонлар, сизлар Аллоҳ таолога муҳтожсизлар. Аллоҳ эса беҳожат, ҳамид, мақталган зотдир.”

Аллоҳ табарока ва таоло Ўз зотида беҳожат, бой Зот-ки Унинг бу бойлиги барча кўриниш ва эътиборлар билан мутлақ беҳожатликдир, мутлақ бойликдир, чунки Аллоҳ таолонинг сифатлари унга бирор бир кўринишда камчилик етиши мумкин бўлмайдиган мукаммал сифатлардир. Яъни, беҳожатлик-бойликнинг ҳар қандай кўриниши бўлса, Аллоҳ таолога хосдир.

Аллоҳ таолонинг беҳожатлигининг баркамоллигидан тоат-ибодат қилувчиларнинг тоати унга фойда бермайди, гуноҳ қилувчиларнинг гуноҳи унга зарар бермайди. Агар бутун ер юзидаги ҳамма инсонлар биргалашиб иймон келтиришадиган бўлса, бу нарса Аллоҳ таолонинг мулкида бирор нарсани; бу ерда "шайъун" дейиляпти, арзимаган нарсани ҳам зиёда қилмайди. Агар уларнинг ҳаммаси кофир бўлишадиган бўлса, бу нарса Аллоҳ таолонинг мулкида бирон нарсани камайтириб қўймайди. Биз инсонлар миқиёсида олиб кўрадиган бўлсак, гоҳида, овоз бериладиган ўринларда бир кишининг овози тарозининг палласини босиб кетишлигига таъсир қилади, битта овознинг ўзи, яъни битта одамнинг иймони ёки куфри қанча қанча ишларни ҳал қилишда бу дунё ишларида рўл ўйнайди. Чунки шу ишни бажаришда, шу ишни қилиб олишда, инсонлар ана шу нарсага, ана шу овозга муҳтожлар. Аммо Аллоҳ таоло ўта беҳожат, бой бўлганлигидан Аллоҳ таолони ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқ. На яхшиларнинг яхшилиги унга фойда келтиради, на ёмонларнинг ёмонлиги унга зарар келтиради. Ким Раббини мана шу буюк васф билан танийдиган бўлса, ўзини кимлигини таниб олади. Ким Раббини мутлақ беҳожат, бой деб билса, ўзининг мутлақ фақир эканлигини билади. Ким Раббини тўла қудратли-кучли зот деб билса, ўзини тўла ожиз эканлигини билади. Ким Раббини тўла азиз-қудратли зот деб билса, ўзининг тўла бечора эканлигини билади. Ким Раббини илми мукаммал деб билса, ўзининг жоҳил эканлигини билади. Мана шу маърифатнинг самараси ўлароқ, банда Аллоҳ таолога муҳтожлигини билиши; бу — банданинг дунё ва охиратдаги саодати ва муваффақиятининг белгисидир, нишонасидир.

Беҳожат бўлган Раббимиз субҳанаҳу ва таолодан биз тўла фариқлигимиз билан сўраймизки, Ғаний бўлган Раббимиз бизни бандаларига муҳтож бўлишликдан беҳожат қилиб қўйсин.