Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қурбон байрам табриги

1262 марта кўрилган

Байрам табриги

  Ҳамдлар Аллоҳгагина хосдир. Биз унгагина ҳамд ва истиғфорлар айтамиз ҳамда ундан ёрдам, нафсимиз ва ёмон амалларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсаларни адаштирувчи, адаштирган кимсаларни ҳидоят қилувчи зот йўқдир. Мен «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир» деб гувоҳлик бераман.

Ассалому алайкум «Ислом нури» саҳифасининг меҳмонлари.

Муҳтарам саҳифамиз мухлислари, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сиз азизларга ва шу қаторда бизларга ва бутун Ислом Умматига ушбу Ийдул-Азҳони муборак қилсин! Аввалда қилган тоат-ибодатларимизни, бу кунларда қиладиган қурбонликларимизни Аллоҳ қабул айласин ва Ўз Карамидан ажру азимлар берсин.

Ҳажга кетган яқинларимиз, биродарларимизни "Мабрур ҳаж" қилишларига муваффақ қилганидан сўнг уларни ўз юртларига саломат қайтарсин. Бу йил ҳаж амалини бажара олмаганларни келаси йилга насиб қилдирсин.

Азизлар, бу кунлар ғанимат кунлардир. Бу кунлар ислоҳ, тинчлик, тенглик ва қардошлик зоҳир бўладиган кунлардир. Бу кунлар мусулмонлар ўртасидаги ихтилофлар кўтариладиган, нафрат ўрнига муҳаббат, адоват ўрнига дўстлик ғолиб бўладиган кунлардир. Бу кунлар Ислом таълим берган ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳамкорлик очиқ-равшан кўринадиган кундир.

Муҳтарам меҳмонимиз, биз сизни, оилангиз, дўстларингиз ва бутун Ислом умматини Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайити билан яна бир бор муборакбод этар эканмиз, Аллоҳ таолодан Ислом умматига лутф-карамини зиёда этишини, залолатда юрган инсонларни ҳидоят қилишида бизларни сабаб қилишини ва шу кунларга етиб кела олмаган, бироқ, мусулмон ўлароқ вафот этганларни раҳмат қилишини сўраймиз.