асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Рамазон муборак1508 марта кўрилган Рамазон муборак Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли диндошлар, Аллоҳ таоло кириб келган Рамазон ойини барчаларимизга муборак қилсин! Интиқлик билан кутганимиз ушбу муборак ой кириб келди. Биз бундан бениҳоя хурсанд бўлиб, қувончимизни изҳор қилмоғимиз лозим. Қандай ҳам қувонмайлик, Пайғамбаримиз Муҳаммад — соллаллоҳу алайҳи ва саллам — бу ойнинг фазилатларини санаб турган бўлсалар! Имом Аҳмад Абу Ҳурайрадан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Ул зот дедилар: "Сизларга Рамазон ойи кириб келди. Аллоҳ унинг рўзасини сизларга фарз қилди. Унда Жаннат эшиклари очилади, Жаҳаннам эшиклари беркитилади ва шайтонларнинг катталари кишанбанд қилинади. Унда бир кеча борки у минг ойдан афзал, ким бу кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди". Барча мусулмонлар ушбу хабарлардан хушнуд бўлсинлар! Аллоҳ таоло барчаларимизни муборак ойнинг кундузларида рўзанинг фарзлигига инониб ва ажридан умид қилиб рўза тутишга, кечаларида эса Аллоҳ берадиган ажру савобларга ишониб, умид қилиб намозларда узоқ соатлар туришга муваффақ айласин! Омин! Сизларга камоли эҳтиром ила "Ислом Нури" таҳририяти. |