Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ким бахтиёр?

5644 марта кўрилган

Дорул ватан нашриёти қошидаги илмий бўлим тайёрлаган
Таржимон: Абу Туроб Ўший

من الفائز؟
إعداد الم العلمي بدار الوطن

Ким бахтиёр?


بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Муқаддима

Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи ва салламга салоту саломлар бўлсин.

Азиз биродарим!

"Бахтли бўлди, ғалаба қилди, ютуққа эришди" бу каби сўзларни сиз билан биз кўп эшитамиз. Масалан, фалончи бахтли бўлди, фалончи мукофотга эришди, фалончи машина ютиб олди, яна бири медал ютди, бир футбол жамоаси бошқа жамоани кўп ҳисоб билан мағлуб қилиб ютуққа сазовор бўлди. Ваҳоказо шунга ўхшаш дунё мукофотлари ва совринларига боғлиқ сўзларни эшитамиз. Бироқ, бизлардан озчилигимиз бахт, ютуқ, ғалаба сўзларига қалб кўзи билан қараймиз. Хусусан дунёпарастлик кенг тарқаган ушбу замонда кўпчилик одамлар ҳақиқий бахт-саодат нима эканини унутиб қўймоқдалар ва ёлғон бахтга алданиб бахтсиз бўлиб қолмоқдалар. Шу боис ушбу мўъжазгина рисолани сиз азизларга тақдим этмоқчиман. Шояд, ушбу рисола сабабли Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни дунё ва охиратда ҳақиқий бахт-саодатга эришувчилардан қилса!

Азҳарий Аҳмад Маҳмуд.


Ҳақиқий саодат

Дунёдаги бахт-саодат, ютуқ - ғалабаларга кўпинча маккорлик ва алдов йўллари билан етишилади. Гарчи тўғри йўл билан эришилса ҳам унда бир нуқсон яъни, камчилик бўлади, ёки вақтлар ўтиб ўша бахтиёр инсонинг бахтли онлари унитилиб, ўзининг хотирасидан ўчиб ҳам кетиши мумкин. Масалан, бой бўлгандан кейин камбағал бўлиб қолиш, кучлиликдан сўнг кучсиз бўлиб қолиш, соғломликдан сўнг касал бўлиш, йигитликдан сўнг қариш кучдан қолиш, чиройли бўлишдан кейин ҳунук бўлиб қолиш ва ҳакозо... Ҳудди шунингдек бахтиёр ҳаёт ҳам бир ҳил маромда давом этавермайди, балки бир кунмас бир кун албатта ўз ниҳоясига етади. Демак, ўткинчи бахт ҳақиқий бахт деб эътибор қилинмас экан.

Ундай бўлса хақиқий бахт-саодат нима?

Ҳақиқий бахт-саодат... Ўлим келганда мусулмон ҳолда вафот этиш ва қабрда сўроқ-савол қилувчи фаришталарнинг саволларига "Роббим Аллоҳ диним Ислом, Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам", деб жавоб беришда ҳамда Сирот кўпригидан омонлик билан ўтиб олишдадир. Ҳақиқий бахт одамларнинг номаи аъмоллари тарқатиладиган кунда, киши ўз номаи аъмолини ўнг қўлдан олишидадир. Мана шу ҳақиқий БАХТдир.

Аллоҳ таоло деди:

فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَءُوا كِتَابِيَهْ * إِنِّي ظَنَنْتُ أَنِّي مُلَاقٍ حِسَابِيَه

Бас, энди ўз китоби – номаи аъмолини ўнг қўлидан берилган киши "Мана менинг китобимни ўқинглар. Дарҳақиқат, мен ҳисоб-китобимга (яъни, Охиратдаги ажр-мукофатга) рўбарў бўлишимни билган эдим" дер. ( Ал-Ҳааққа: 19,20)

Биродарим! Мана бу бахтиёр одамни шоду-ҳуррамлигидан ҳаммага нидо қилишига бир қаранг! "Дархақиқат мен китобимни ўнг қўлимдан олдим, мана шу менинг ютуғим ва абадул-абад бахтиёр эканимнинг белгисидир. Эй одамлар! Қаранглар! Китобимни ўқиб кўринглар, мен мана шу бахтли кун келишига ишонар эдим, шунинг учун ҳам мен яхши амаллар қилар эдим", деб нидо қилмоқда.

Энди унга берилажак мукофотга қаранг. Аллоҳ таоло деди:

فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ * فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ * قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ * كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الْأَيَّامِ الْخَالِيَة

"Сўнг у кўнгилли ҳаётда, мевалари (аҳли жаннат учун) яқин бўлган юксак жаннатда бўлур. (Жаннат аҳлига): "Ўтган кунларда (яъни, ҳаёти дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) пок билиб еб-ичаверинглар" (дейилур). (Ал-Ҳааққа: 21-24).

Энди эса охирати учун хеч қандай эзгу ишлар қилмай умрини беҳудага зое қилиб натижада ҳасрат-надомат чекаётган одамнинг аҳволига бир назар солинг! Аллоҳ таоло деди:

وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ * وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ * يَا ‎لَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ * مَا أَغْنَى عَنِّي مَالِيَهْ * هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيَهْ

"Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимса эса дер:"Эҳ, қани энди менга китобим берилмаса эди! Ва ҳисоб китобим (яъни оладиган жазойим) нима эканлигини билмасам эди! Эҳ қани энди ўша (биринчи ўлим барча нарсани) тугатувчи-узувчи (ва Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди! Менга (не-не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам халок бўлиб кетди-я!" (Ал- Ҳааққа: 25-29).

У бечора қандай амал қилган бўлса, шунга яраша жазо олади. Биродарим, Унга берилажак жазо қандай бўларкин! Аллоҳ таоло деди:

خُذُوهُ فَغُلُّوهُ * ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ * ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ * إِنّهُ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ * وَلَا يَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ * فَلَيْسَ لَهُ الْيَوْمَ هَاهُنَا حَمِيمٌ * وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ * لَا يَأْكُلُهُ إِلَّا الْخَاطِئُون

(Бас Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): "Уни ушлаб кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар! Чунки у (ҳаётий дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди. Ва мискин-бечораларга таом беришга (ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам) тарғиб қилмас эди. Бас бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўқдир. Ва бирон таом йўқдир! Фақат йирингдан бўлган (бир таом борки). Уни фақат (йўлдан) адашган (кофир)ларгина ерлар." ( Ал-Ҳааққа: 30-37).

Биродарим! Ҳақиқий бахт-саодатга эришган одам ким эканини билиб олдингизми? Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ҳақида ҳам бир фикр юргизиб кўринг. Ҳақ таоло деди:

فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ

"Бас ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай." (Оли-Имрон: 185). Демак, биродарим, ҳақиқий бахт-саодат — дўзахдан нажот топишда ва жаннатга сазовар бўлишда экан. Зеро, жаннат аҳли билан дўзах аҳли ўртасида, нажот топганлар ҳамда халок бўлганлар ўртасида, ғолиблар ва мағлублар ўртасида, бахтиёрлар ҳамда бахтсизлар ўртасида жуда катта фарқ бор. Улар ҳаргиз баробар бўлмайдилар. Аллоҳ таоло деди:

لَا يَسْتَوِي أَصْحَابُ النَّارِ وَأَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَائِزُون

Дўзах эгалари билан жаннат эгалари баробар бўлмас. Жаннат эгалари (бахт-саодатга) эришувчи зотлардир. ( Ҳашр: 20).

Бахт-саодат ва нажот йўли

Биродарим! Эҳтимол сиз айтилган сўзлардан сўнг "ҳақиқий бахт-саодатга қандай қилиб эришилади?" "Бунинг йўли қандай экан?" деб сўрарсиз! Саволингизга жавобан Ҳақ таолонинг ушбу оятини келтираман:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

Биз Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирон нарсани қўймай (ёзгандирмиз). (Анъом: 38).

Биродарим! Сиз Қуръон Карим тиловатини ўзингизга лозим тутинг ва Қуръон оятларини тиловат қилганингизда оятларни тадаббур-тафаккур қилинг. Зеро, Қуръон Каримда – бахтиёрлар ва бахтсизлар ҳақида ҳамда бахтиёрлар қайси амаллари сабабли бахтиёр бўлганлари ва бахтсизлар қайси амаллари туфайли бахтсиз бўлганлари ҳақида кўп маълумотлар келтирилган.

Биродарим! Ушбу мўъжазгина рисолада Қуръон Каримда зикр қилинган бахтиёрларнинг тўққизта сифати келтирилгандир. Ушбу сифатларни ўқиб сиз ҳам ўша сифатлар билан сифатланинг-ки, мазкур сифатлар сизда топиладиган бўлса, шак-шубҳасиз ҳақиқий бахтиёрлардан бўласиз.

Биринчи сифат: Иймон

Иймон сифатини ўзида гавдалантирган кимса, дунёда ҳам охиратда ҳам бахтиёрлар сафида бўлади. Зеро, иймон сифати бахтиёрларнинг энг биринчи ва тамал сифати бўлиб, бахтиёрларнинг қолган сифатлари унинг устига қурилади. Аллоҳ таоло Ўзинг каломи раббонийсида мўминларга ато этиладиган неъматларни баён қилиб деди:

وَعَدَ اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ وَرِضْوَانٌ مِنَ اللَّهِ أَكْبَرُ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

"Аллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва мангу жаннатлардаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризолиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу буюк (бахт) саодатдир. (Тавба: 72).

Аллоҳ таоло деди:

يَوْمَ تَرَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ يَسْعَى نُورُهُمْ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ بُشْرَاكُمُ الْيَوْمَ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

"Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (қилган яхши амалларига ярашав ёритиб) кетаётганини кўрадиган Кунни (эсланг! Ўша кунда уларга дейилур): " Сизлар учун бугунги ҳушхабар – остидан дарёлар оқиб турадиган,(сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Бу буюк (бахт) саодатнинг ўзидир!" (Ҳадид: 12 ).

Аҳли сунна вал жамоа уламолари иймоннинг таърифини қуйидагича таърифлайдилар. "Иймон" қалб билан тасдиқ этиб тил билан иқрор бўлиш ҳамда аъзолар билан дин арконларига амал қилишдир. Кишинг иймони тоат-ибодатлар билан зиёдалашади ва гуноҳ – маъсиятлар туфайли камаяди. Демак, иймон қалбда бўлади, тил уни иқрор қилади ва амал уни тасдиқлайди.

Бироқ, шундай кимсалар борки, агар уларни намоз ўқиш, рўза тутиш каби Аллоҳ таоло буюрган амалларга тарғиб қилсангиз ёки гуноҳ ишлардан қайтарсангиз, у: Биродар! Одамнинг дили тоза бўлса бўлди, намоз ўқимасам ҳам ичим иймонга тўла, деб амалсиз иймонни даъво қиладилар. Агар уларинг қалбларида иймон бўлганда эди албатта ўша иймон уларнинг амалларида кўринган бўлар эди.

Иккинчи сифат: Солиҳ амал

Биродарим, билингки, ҳақиқий иймон ўз соҳибини Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат қилишга ҳамда солиҳ амал қилишга ундайди. Аллоҳ таоло деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا * يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيماً

"Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) амалларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига итоат этса, бас у буюк (бахт) саодатга эришибди. ( Аҳзоб сураси 70 71-оят).

Бу оятда иймон билан солиҳ амални бир-бирига боғланиб келишидан шу нарса англашиладики, киши ҳақиқий бахтга эришиши учун ушбу икки сифат унда топилиши лозим. Исломда солиҳ амалнинг аҳамяти катта бўлгани учун ҳам, аксар оятларда Аллоҳ таоло иймон билан амални ёнма-ён келтиради. Ҳақ таоло деди:

فَأَمَّا الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَيُدْخِلُهُمْ رَبُّهُمْ فِي رَحْمَتِهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْمُبِين

"Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга келсак, уларни Парвардигорлари – Аллоҳ Ўз раҳмати, жаннатига доҳил қилур. Бу очиқ бахтнинг ўзидир. ( Жосия: 30)

Яна марҳамат қилиб дедики:

يَوْمَ يَجْمَعُكُمْ لِيَوْمِ الْجَمْعِ ذَلِكَ يَوْمُ التَّغَابُنِ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

"(Аллоҳ) сизларни тўпланиш Кунига тўплашини (эслангиз)! Бу (одамлар) бир-бирларини *ҳасратга қўйиб кетадиган* (фойда-зиён) Кундир (яъни, иймон эгалари кофир ва фосиқларни ҳасрат-надоматда қолдирадилар. Улар Жаннатдаги неъматларга кириб кетишади, кофирлар дўзах азобига дучор қилинишади). Ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амал қилса (Аллоҳ) унинг ёмонликларини ўчирур ва уни остидан дарёлар оқиб турадиган, (барча жаннат аҳли) абадул-абад қоладиган жаннатларга киритур. Бу эса буюк бахтдир. ( Тағобун: 9).

Аллоҳ таоло деди:

إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِير

"Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу буюк (бахт) саодатдир." ( Буруж: 11).

Биродарим, ушбу оятларга назар солсангиз ҳақиқий бахт-саодат иймон ва солиҳ амалнининг меваси эканлигини билиб оласиз.

Учинчи сифат: Эргашиш ва бидъатни тарк этиш

Бахтга эришувчи мўминларнинг сифатларидан яна бири, эргашиш ва бидъатни тарк қилишдир. Аллоҳ таоло деди:

وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

"Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар- Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни таёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахт- саодатдир. (Тавба: 100)

Эргашиш ва бидъатни тарк қилиш икки асосга кўра рўёбга чиқади. Қилаётган ибодатимиз:

  1. Ҳолис Аллоҳ учун бўлиши.

  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бўлиши.

Фузайл ибн Иёз Аллоҳ таолонинг: (Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ амал қилувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир. У Қудратли ва Мағфиратлидир. - деган ояти ҳақида: Сизларнинг қайсиларингиз ҳолисроқ ва тўғрироқ амал қилувчи эканингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратди, дедилар. Шунда ҳузурида ўтирган одамлардан бири сўради: Ҳолисроқ ва тўғрироқ дегани нима? Фузайл ибн Иёз: Агар амал ҳолис бўлса-ю тўғри бўлмаса у амал қабул бўлмайди, ёки аксинча амал тўғри бўлса-ю бироқ ҳолис бўлмаса бу амал ҳам қабул бўлмайди. Ҳолис амал фақат Аллоҳ учун бўлган амал, тўғри амал эса, Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ бўлган амалдир, дедилар.

Суфён Саврий айтадилар: Бидъат шайтонга маъсиятдан кўра суюклироқ. Чунки, гуноҳдан тавба қилинади. Бироқ, бидъатдан тавба қилинмайди .(Яъни гуноҳ қилган одам қилган иши гуноҳлигини билади, билмаса билган куни тавба қилиши мумкин, лекин бидъатчи мен тўғри, савобли иш қиляпман деб ўйлайди ва қилган бидъатига тавба қилишни хаёлига ҳам келтирмайди).

Абу Айюб Сихтоний шундай деган эканлар: Бидъатчи қанча кўп тиришса, шунча кўп Аллоҳ таолодан узоқлашади.

Тўртинчи сифат: Гуноҳларни тарк қилиш

Гуноҳлар одамнинг қалбини бузиб қоронғилаштиради натижада гуноҳ қилувчи одам дунёда ҳам охиратда ҳам Аллоҳнинг жазосига мустаҳиқ бўлиб қолади. Гуноҳлар одамдан бахтни кетказиб бахтсизликни олиб келишга сабаб бўлади ҳамда умрнинг баракасини ўчиради.

Биродарим, бахт-саодатга эришиш, дўзахдан нажот топиш гуноҳларни тарк қилиш билангина бўлади. Аллоҳ таоло деди:

الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

" Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар) Парвардигорларига ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтурлар ва У зотга иймон келтирурлар, ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан. Бас (гуноҳларидан) тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин. 8. Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта Сенинг Ўзинггина қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан. (Парвардигоро) Ўзинг уларни (гуноҳларининг) ёмонликларидан асрагин. Кимни ўша кундаги ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм-шафқат қилибсан. Мана шу буюк бахт- саодатдир. (Ғофир: 7-9)

Бу оятда Аллоҳ таоло гуноҳларни тарк қилиб улардан тавба қилиш У Зотнинг раҳматига сазовор бўлишни ва Аллоҳ раҳм қилган кимса эса буюк бахтга эришишини баён қилмоқда. Бошқа оятда аҳли тоат, аҳли ибодатлар қандай қилиб бахт-саодатга эришганини ҳамда маъсият аҳли эса нима сабаб бахтсиз бўлиб ҳор бўлганликларини баён қилиб деди:

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ [النساء: 13 – 14].

"Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат этса, (Аллоҳ) уни остиларидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ( ҳаёт баҳш этар). Бу бу катта зафардир. Ким Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилувчи азоб бордир (Нисо: 13, 14).

Яҳё ибн Муоз Аррози шундай деган эканлар: Ақли бор одамнинг мана бундай дуо қилишидан ажабланаман. У дуосида: "Аллоҳим менинг бошимга тушадиган мусибатлар сабабли душманларимни хурсанд қилмагин" – дейди. Ҳолбуки, ўзи душманларини хурсанд қилади. Шунда бу қандай бўлади, деб сўралди? Аллоҳга осий бўлади сўнг Қиёмат куни ҳар бир душман унинг ҳолини кўриб хурсанд бўлади.

Бешинчи сифат: Ростгўйлик

Ростгўйлик – қиёматда саодатманд бўладиган мўминларнинг сифатларидандир. Аллоҳ таоло деди:

قَالَ اللَّهُ هَذَا يَوْمُ يَنْفَعُ الصَّادِقِينَ صِدْقُهُمْ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ [المائدة: 119].

"Аллоҳ айтди: бу Кун (яъни Қиёмат Куни) ҳаққи-рост иймон келтирганларга рост сўзлари фойда берадиган Кундир. Улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Улар унда абадий қолажаклар. Улардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар, Бу эса улуғ бахтдир." ( Моида: 119-оят).

Ибнул Қоййим раҳимахуллоҳ айтадики: Аллоҳ таоло иймон аҳлига ростгўй-содиқлар билан бирга бўлишни буюрди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِين

"Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз! ( Тавба: 119) ва яна деди:

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ﴾ فهم الرفيق الأعلى ﴿وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا﴾ [النساء: 69].

"Кимда-ким Оллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар, ростгўйлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан бирга бўлурлар." Ана шулар Рафиқул-аълодирлар " Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир." (Нисо: 69)

Аллоҳ таолога содиқ-ростгўй бўлиш бандалар учун яхшироқдир.

فَإِذَا عَزَمَ الْأَمْرُ فَلَوْ صَدَقُوا اللَّهَ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ﴾ [محمد: 21].

Энди қачон иш жанг муқаррар бўлса у ҳолда агар улар Оллоҳга (иймон келтириш ва Унинг жанг қилиш ҳақидаги амрига итоат этишда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди.

Аллоҳ одамларни икки қисмга, росгўйлар ва мунофиқларга бўлиб қўйди. Ҳақ таоло деди:

لِيَجْزِيَ اللَّهُ الصَّادِقِينَ بِصِدْقِهِمْ وَيُعَذِّبَ الْمُنَافِقِينَ إِنْ شَاءَ أَوْ يَتُوبَ عَلَيْهِم

"Аллоҳ содиқ бўлган кишиларни ростгўйликлари сабабли мукофатлаш учун, мунофиқларни эса агар Ўзи хоҳласа (мунофиқлик холларида ўлдириб) азобга гирифтор этиш ёки (улар иймон келтириб, тавба қилсалар), тавбаларини қабул қилиб (гуноҳларини мағфират этиш) учун (мазкур синовга дучор қилди). (Аҳзоб: 24). Иймоннинг асоси ростгўйликдир, нифоқнинг асоси эса ёлғончиликдир. Бир қалбда иймон ва нифоқ ҳаргиз жам бўлмайди. Шунга кўра, Иймонли одамда ёлғончилик иллати топилмайди.

Олтинчи сифат: Аллоҳдан қўрқиш

Аллоҳдан қўрқиш кишини гуноҳ ишларга қўл уришдан тўсади. Гуноҳлардан йироқ бўлиш эса кишини дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло деди:

قُلْ إِنِّي أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ * مَنْ يُصْرَفْ عَنْهُ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمَهُ وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْمُبِين

"Айтинг: Албатта, мен агар Парвардигоримга итоатсизлик қилсам, Улуғ Кунда ( Қиёматда Аллоҳ тамонидан) бўладиган азобдан қўрқаман. Ўша Кунда кимдан (азоб) четлатилса, бас, унга (Аллоҳ) раҳм қилибди. Мана шу очиқ Мана шу очиқ нажотдир!" (Анъом:15, 16).

Аллоҳ таолодан қўрқиш – У Зот сиз билан бизга фарз қилган амаллардан биридир. Зеро Ҳақ таоло деди:

وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ

"Мендангина қўрқингиз." ( Бақара: 40-оят). Бошқа ояти каримада шундай деб марҳамат қилди:

فَلَا تَخْشَوُا النَّاسَ وَاخْشَوْنِ

"Инсонлардан қўрқмангиз мендан қўрқингиз" (Моида: 44). Қуйидаги оятда эса иймонни Аллоҳ таолодан қўрқишга боғлаб келтирди:

فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِين

"Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!". (Оли имрон: 175).

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: Мен эй Расулуллоҳ, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидагилар:

وَالَّذِينَ يُؤْتُونَ مَا آتَوْا وَقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَى رَبِّهِمْ رَاجِعُونَ﴾ [المؤمنون: 60]

"Яхши амалларни қилишда тиришадиганлар, қалблари эса амаллари қабул бўлмай қолишидан ва Аллоҳ ҳузурига ҳисоб-китоб учун қайтган пайтларида дўзах азобидан нажот бермай қолишидан хавфда бўлади" (Муъминун: 60) Бу оятдаги зино қиладиган, ароқ ичадиган ва ўғирлик қиладиган одамми? "Йўқ, эй Сиддиқнинг қизи, у рўза тутадиган, намоз ўқийдиган, садақа берадиган ва бу амаллари қабул бўлмай қолишидан қўрқадиган одам," дедилар.

Ҳасан Басрий бу оят ҳақида шундай деди: Аллоҳга қасамки, улар тоат-ибодатларни қилган, ибодатларда тиришган ва амаллари ўзларига қайтарилишидан қўрққан кишилар. Мўмин яхшилик билан қўрқув ўртасини жамлайди, мунофиқ ёмонлик билан хотиржамлик ўртасини жамлайди.

Бахтли одамларни сифатлаб деди:

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَخْشَ اللَّهَ وَيَتَّقْهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَائِزُونَ﴾ [النور: 52].

"Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига бўйсунса ва Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, бас, ана ўшаларгина (бахт-саодатга) эришувчилардир." (Нур: 52).

Еттинчи сифат: Тақво

Аллоҳ таоло ўзининг китобида тақводорларни саодати ва уларнинг ютуқлари хақида ҳабар бериб деди:

إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ* فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ* يَلْبَسُونَ مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَقَابِلِينَ* كَذَلِكَ وَزَوَّجْنَاهُمْ بِحُورٍ عِينٍ* يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آَمِنِينَ* لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَى وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ* فَضْلًا مِنْ رَبِّكَ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

Албатта тақводор зотлар (У Кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўлурлар. Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак шойидан либослар кийиб (ўтирурлар). Мана шундай! Яна Биз уларга оҳу кўз ҳурларни жуфту ҳалол қилиб қўйгандирмиз. Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар. Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни, ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар.(Аллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир. (Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган фазлу марҳаматдир. Мана шу буюк бахт-саодатдир.(Дуҳон: 51-57-оятлар)

Яна Аллоҳ таоло тақводорлага дунёда ҳам охиратда ҳам хушхабар берди:

الَّذِينَ آَمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ * لَهُمُ الْبُشْرَى فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآَخِرَةِ لَا تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم

Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) тақво қилган зотлар учун ҳаётий дунёда ҳам Охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг Сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) буюк бахт-саодатдир.(Юнус: 63-64-оятлар)

Биродарим! Билингки, тақво сифати ҳамма яхшиликларни ўзида мужассам этган сифатдир. Тақвонинг ҳақиқати – Яратган Зотнинг буйрқларига бўйсуниш ҳамда Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтиб У Зотнинг жазосидан сақланишдир. Тақвонинг тўрт даражаси бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. Ширкдан сақланиш.

  2. Маъсият ва гуноҳ ишлардан сақланиш.

  3. Шубҳали нарсалардан сақланиш.

  4. Охиратга фойда бермайдиган ортиқча нарсаларни тарк қилиш.

Рўзборий роҳимаҳуллоҳ: Сени Аллоҳдан узоқлаштирадиган нарсаларни тарк этишинг тақводир, деганлар.

Биродарим! Шуни билингки, кишида илм бўлмаса, унда тақво ҳам бўлмайди. Чунки, жоҳил кимса нимадан тақво қилишни билмайди. Бакр ибн Хунайс айтган эканлар: Нимадан тақво қилишни билмайдиган киши қандай қилиб тақводор бўлсин?

Саккизинчи сифат: Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш

Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш энг афзал амалларнинг биридир. Абдуллоҳ Ибн Масуъд разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қайси амал Аллоҳга суюклироқ – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз вақтида ўқилган намоз, дедилар. Сўнгра қайси? Деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота-онага яхшилик қилиш, дедилар. Сўнг қайси? деди, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, деб жавоб бердилар. (Муттафақун алайҳ).

Аллоҳ таоло Унинг йўлида жиҳод қилишни қиёмат кунидаги бахт-саодатга сазовор бўлиш сабабларидан қилди. Аллоҳ таоло деди:

لَكِنِ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آَمَنُوا مَعَهُ جَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ وَأُولَئِكَ لَهُمُ الْخَيْرَاتُ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ * أَعَدَّ اللَّهُ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ﴾ [التوبة: 88 , 89].

"Лекин Пайғамбар ва у билан бирга бўлган, иймон келтирган зотлар молу жонлари билан жиҳод қилдилар. (Барча) яхшиликлар ана ўшалар учундир. Нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир. Аллоҳ улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни таёрлаб қўйгандир. Мана шу буюк саодатдир." (Тавба: 88, 89)

Аллоҳ йўлидаги жиҳод Аллоҳ азза ва жалла билан бўлган тижоратнинг энг улкани ва энг фойдалиси. Аллоҳ таоло деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَى تِجَارَةٍ تُنْجِيكُمْ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ * تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ * يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ﴾ [الصف: 10 – 12].

"Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми? (Ўша «тижорат» мана будир)— Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирурсизлар ва Оллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қилурсизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир. 12. (Агар шундай қилсангизлар, Оллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир." (Саф: 10-12)

Тўққизинчи сифат: Жинлардан ва инсонлардан бўлган шайтонларга эргашмаслик

Охиратда бахтиёр қилиб, кишини жаннатга киришига сабаб бўладиган ҳамда дўзах ўтидан сақлайдиган амалларнинг яна бири, жину инсдан бўлган шайтонларга эргашмаслик ҳамда залолатга даъват қилувчи одамларни дўст тутмасликдир. Аллоҳ таоло деди:

فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ * قَالَ قَائِلٌ مِنْهُمْ إِنِّي كَانَ لِي قَرِينٌ * يَقُولُ أَئِنَّكَ لَمِنَ الْمُصَدِّقِينَ * أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًا وَعِظَامًا أَئِنَّا لَمَدِينُونَ * قَالَ هَلْ أَنْتُمْ مُطَّلِعُونَ * فَاطَّلَعَ فَرَآَهُ فِي سَوَاءِ الْجَحِيمِ * قَالَ تَاللَّهِ إِنْ كِدْتَ لَتُرْدِينِ * وَلَوْلَا نِعْمَةُ رَبِّي لَكُنْتُ مِنَ الْمُحْضَرِينَ * أَفَمَا نَحْنُ بِمَيِّتِينَ * إِلَّا مَوْتَتَنَا الْأُولَى وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ * إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ﴾ [الصافات: 50 – 61].

"Бас, улар (яъни аҳли жаннат) бир-бирларига қараб савол жавоб қилурлар.(Шундай суҳбатларнинг бирда) улардан бири деди: Менинг бир дўстим бор эди. У (менга) Ростдан ҳам сен (ўлганимиздан сўнг яна қайта тирилишимизни) тасдиқ этувчиларданмисан, бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетган вақтимизда ҳақиқатан ҳам (қайта тирилиб) жазоланувчимизми? дер эди. (Сўзловчи ҳаёти дунёда Охиратни инкор қилган дўсти ҳақидаги ҳикояни тугатгач, жаннатдаги биродарларига): Сизлар (ҳам мен билан бирга ўша дўстимнинг дўзахдаги ҳоли нима бўлганига) қаровчимисизлар? деди. Сўнг ўзи қараб уни дўзахнинг ўртасида кўргач, деди: Аллоҳ номига қасамки, дарҳақиқат, сен мени ҳам ҳалок қилаёзган эдинг. Агар Парвардигоримнинг неъмати (яъни, Ҳидояти) бўлмаса эди, албатта мен ҳам (сен билан бирга дўзахга) хозир қилинувчилардан бўлур эдим. (Қани менга айтгин-чи) бизлар фақат биринчи ўлимимиздан бошқа ўлгувчи эмас эканмизми?! (Бир марта ўлганимиздан сўнг тирилиб жаннатга кирганимиздан сўнг) азобланувчи эмас эканмизми? Албатта мана шу (аҳли жаннатга етадиган неъматлар) буюк бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар! (Вас-саффот: 50-61-оятлар)

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида шундай дейди: Аллоҳ таоло ушбу оятда жаннат аҳли ҳақида ҳабар бердики, Улар кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, инсоннинг ҳаёлига ҳам келмаган жаннатларда ҳури-айнлар орасида бўлган бир вақтда бир бирларидан дунёда бошларидан ўтказган воқеалар ҳақида сўрамоқдалар, шу пайт улардан бири Менинг бир дўстим бор эди. Деб бўлган воқеани айтиб бермоқда. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтадилар: унинг у дўсти шайтон эди.

Авфий Ибн Аббосдан ривоят қилиб келтирадиларки, Ибн Аббос: у иймонли одамнинг мушриклардан бўлган дўсти, дедилар. Нима бўлган тақдирда ҳам уларнинг гаплари бир-бирига қарши эмас чунки, шайтон жинлардан ҳам одамлардан ҳам бўлиши мумкин.

Демак, бу оятда зикри келтирилган киши, қайта тирилишга ва ҳисоб-китобга иймон келтирди, Рооббига итоат қилди ва дўстини гапига кирмади ва у юрган йўлдан юрмади натижада унинг бу амали жаннатга киришига ҳамда дўзахдан нажот топишига сабаб бўлди.

Ўнинчи сифат: Сабр

Ибнул Қоййм роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Уламолар ҳар бир одамда сабр сифатининг топилиши шарт эканига иттифоқ қилганлар. Зеро, сабр иймоннинг яримидир. Иймон икки қисмдан иборатдир унинг бир қисми сабр иккинчи қисми эса шукрдир. Сабр қиёматда бахт-саодатга сабаб бўладиган ибодатларнинг биридир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг китобида қуйидагича ҳабар берди:

إِنَّهُ كَانَ فَرِيقٌ مِنْ عِبَادِي يَقُولُونَ رَبَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ * فَاتَّخَذْتُمُوهُمْ سِخْرِيًّا حَتَّى أَنْسَوْكُمْ ذِكْرِي وَكُنْتُمْ مِنْهُمْ تَضْحَكُونَ * إِنِّي جَزَيْتُهُمُ الْيَوْمَ بِمَا صَبَرُوا أَنَّهُمْ هُمُ الْفَائِزُونَ﴾ [المؤمنون: 109 – 111].

"Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳи бор эди. Улар: Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас, сен бизларни мағфират қилгин ва бизларни раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилувчиларнинг яхшироғидурсан, дер эдилар. Сизлар эса уларни масхара қилдингиз, ҳатто уларнинг (устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унутдирди. Сизлар улардан кулган эдингиз. Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азиятларингизга) сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофатладим улар ҳақиқий (бахт-саодатга) эришувчилардир. (Мўминун: 109-111-оятлар).

Биродарим! Сабр деганда – Киши ўзини жазавадан, ғазаб қилишдан, тилини эса шикоятлардан, аъзоларини гуноҳлардан тийиш назарда тутилади.

Сабр уч турлидир:

  1. Аллоҳнинг таот-ибодатларига сабр қилиш

  2. Аллоҳга осий бўлмасликка сабр қилиш

  3. Аллоҳнинг имтиҳонларига сабр қилиш.

Абу Яҳё Суҳйб Ибн Синонадан р.з. дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. дедилар: Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга ҳос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади. (Имом муслим ривояти).

Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни ҳақиқий бахт-саодатга эришувчилардан қилсин!

ВА АХИРУ ДАЪВАНА АНИЛ ҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ АЛАМИН.

Ушбу китобчада келтирилган оятлар таржимаси ва изоҳлари, шайх Алоуддин Мансурнинг "Қуръони Азим" тафсиридан олинди.

25/2/2013