Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Рамазон аҳкомлари ва одоблари

4558 марта кўрилган

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллохга хамду санолар ва Унинг бутун Оламларга рахмат килиб юборган сўнгги пайгамбарига салавот ва саломлар бўлсин.
Аллох таъоло ўз пайгомини юборган, инсон ва жинларга дунё ва охиратдаги бахтли хаётларини кафолатган, ибодатларни фарз килган. Шу ибодатлардан бири – рамазон ойида рўза тутишдир.

Рўза – сахардан Куёш ботгунига кадар танага озука бўлган барча нарсаларнинг кириши, жинсий алока ва гийбатдан сакланиш, демакдир.
Рўза – Аллох таъоло бевосита кабул киладиган нодир ибодатлардан биридир.
Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар; «Одам фарзанди килган рўзадан бошка барча амал ўзи учун. Рўза эса мен учун ва мен унга мукофот бераман»» (Хадис кудсий. Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари).

Рўза – гунохлар ва жаханнам оловидан химоя киладиган калкондир

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Рўза калкондир...» (Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари).

Рўза – киёмат куни рўзадор учун шафоатгўйдир

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўза ва Куръон киёмат кунида банда учун шафоат сўрайдилар. Рўза: «Роббим, мен уни таом ва майлликлардан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!»- дейди. Куръон: «Мен уни тунлари уйкудан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!»- дейди. Шундан сўнг уларнинг шафоатлари кабул килинади» (Имом Ахмад ривояти).

Рўза – банданинг жаханнамдан узок бўлишига сабабдир

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох жаханнамни Аллох йўлида бир кун рўза тутган банданинг юзидан етмиш аср (лик масофага) узок килади» (Имом Абу Довуддан бошка барча ишончли мухаддислар ривоят килдилар).

Рўза сабабли рўзадор огзидаги хид (бўй) Аллох учун мушку анбардан кўра хушбўйрокдир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Мухаммаднинг жони кўлида бўлган зотга касам ичиб айтаманки, рўзадор огзининг хиди киёмат кунида Аллох хузурида мушку-анбардан кўра хушбўйрок бўлади» (Имом Бухорий ва имом Абу Довуд ривоятлари).

Рўзадорлар жаннатга Райён давозасидан кирадилар

Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жаннатнинг Райён номли дарвозаси бор. Киёмат куни: «Рўзадорлар каерда?» дейилади ва улар кирганларидан сўнг Райён дарвозаси ёпилади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

Рўза хукм нуктаи назаридан фарз ва мустахаб бўлиб, фарз бўлган рўза уч кисмга бўлинади: Рамазон ойи, каффорот ва назр рўзалари.
Рамазон ойида рўза тутиш Куръон Карим, суннат ва мусулмонлар ижмоси билан фарздир.

Куръон Каримдаги рўзанинг фарзлигига далиллар:

Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, сизларга сизлардан аввалгиларга фарз килинганидек рўза тутиш фарз килинди. Шояд такволи бўлсангиз» (Бакара: 183)
«(У санокли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун хидоят ва хидоят ва фуркон (хак билан ботилни ажратувчи)нинг очик оятлари бўлибкуръон нозил килинган. Бас, сизлардан ким бу ойга хозир бўлса, рўза тутсин» (Бакара: 185).

Суннатдаги рўзанинг фарзлигига далиллар:

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ислом беш нарсага асосланган: «Аллохдан ўзга (хакикий) илох йўк ва Мухаммад Аллохнинг элчисидир» деб гувохлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Каъбани хаж килиш».

Талха ибн Убайдуллох деди: «Бир киши келиб: «Ё расулуллох, Аллохнинг менга фарз килган рўзасидан хабар беринг»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Рамазон рўзаси»- дедилар...».

Ислом Уммати хам рамазон рўзасинин тутиш фарз экани, унинг Исломдан экани маълум бўлган ва инкор этган одам кофир бўладиган рукни эканига ижмо килдилар.

Рамазон ойининг рўзаси хижрий иккинчи йилнинг шаъбон ойининг иккинчи куни Аллох таъоло тарафидан фарз килинган.

Рамазон ойи качон бошланади ва качон тугайди?

Рамазон ойи рамазон ойининг бошланишида хилолни кўриш билан бошланади ва шаввол ойининг хилолини кўриш билан тугайди. Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Мен расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг: «(Рамазон ойининг) хилол(ини) кўриб рўза тутинглар, (шаввол ойининг) хилол(ини) кўриб огзингизни очинглар (яъни рўзани тугатинглар)!»- деб айтганларини эшитганман» (Имом Муслим ривояти).

Агар хаво булутли бўлса уларни ўттиз кун килиб, тўла килинади ва кейинги кун хайит бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Агар сизларга булутли бўлса, (ойни) ўттиз кун килинглар!» (Имом Муслим ривояти).

Хилолни кўришга рамазон рўзасини кайд килингани учун, камарий ой хилолларини ойлар охирида кузатиш керак. Чунки камарий ойлар ўттиз ёки йигирма тўккиз кун бўлиши мумкин.

Рамазон ойидаги ибодатлар

Аллох таъоло рамазон ойини муборакли килгани, юкорида келтирилган оятда очик намоён бўлмокда. «Барака» сўзини баъзи одамлар моддий жихатидангина тушунадилар. Гарчи бу хам бир хакикат бўлса-да, бирок, рамазон ойидаги барака инсон учун маънавийликни ўз ичига олади. Банданинг бу ойда килаётган ибодатлари бошка ойлардагидан кўра савоблирок бўлади. Буни хатто банданинг ўзи хам хис килгандек бўлади. Натижада банда савоб ишларни килишдан чарчамайди. Банда шахсий тарбияси ва муомалаларига жиддий эътибор беради. У гийбат, тухмат, хиёнат, бидъат, соткинлик, хаёсизлик, товламачилик, фирибгарлик, каллоблик, ўгирлик ва шу каби Аллох ва одамлар тарафидан ёмон кўрилган ва улар учун шариатда жазолар белгиланган ишларни килмайди.

Рамазон рўзаси сахарлик килиш билан бошланади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сахарлик килинглар, чунки сахарликда барака бордир» (Имом Муслим ривояти).

Рўза ниятсиз бўлмас ва кечки уйкуга кетишдан аввал мен сахарликда туриб сахарлик килиб сўнгра рўза тутаман деб ният килишга одатланиш керак.
Эрта тонг – субхи содикдан то Куёш ботгунига кадар тоат-ибодат билан машгул бўлиш калбларга даводир. Ой давомида кундузлари Куръон тиловати, садака бериш, таълим-тарбия ишлари билан шугулланиш, намозларни жамоат билан ўкиш максадга мувофикдир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Куръонни хар ойда ўки!» (Имом Муслим ривояти).

Рамазон ойи кириши билан кўплаб салаф олимлари Куръон тиловат килишга киришар ва бу ойни ганимат билар эдилар.

Имом Шофиий рахимахуллох рамазон ойида Куръонни олтмиш марта хатм килар ва буларнинг барчасини намоздан ташкари ўкир эди.
Ифтор Куёш ботиши биланок килиниши керак. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кеча келиб, кундуз кетса ва Куёш ботса рўзадор ифтор килади» (Имом Муслим ривояти).

Рўзадорнинг ифтордан аввалги дуолари ижобатдир.

Рамазон ойи ва унда килинган амалларнинг фазилатлари

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хузурингизга муборакли ой кириб келди унинг рўзаси сизларга фарз килинди. У (ой) да жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилади, Шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхширокдир. Ким у (кеча) нинг яхшиликларидан махрум бўлса, (кўп нарсадан) махрум бўлибди» (Имом Ахмад, имом Насоий ва имом Байхакий ривоят килдилар).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Беш вакт намоз, жума (намози келгуси) жумагача, рамазон (келгуси рамазонга кадар ўрталарида (содир бўлган) катта гунохлардан бошка (кичик) гунохлар учун каффоротдир» (Имом Муслим ривояти).

Абу Саид разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон рўзасини тутган ва унинг худудларини билган хамда сакланиш керак бўлган нарсалардан сакланган одам(нинг бу ибодатлари) ўтган гунохларига каффорот бўлади» (Имом Ахмад ва имом Байхакий ривоятлари).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутган одамнинг ўтган гунохлари кечирилади» (Имом Ахмад ва «Сунан» муаллифлари ривоят килдилар).

Фаришталар рўзадор учун ифтор пайтига кадар Аллохдан магфират сўрайдилар.

Аллох таъоло жаннатини безайди ва унга: «Солих бандаларимнинг устларидаги кийинчилик ва азиятларни ташлаб, сенинг хузурингга келишларига оз колди»- дейди.

Рамазон ойининг сўнгги кунида рўзадорларга магфират килинади.

Унутиб килинган ишларнинг хукми

Рўзадор унутиб бирон нарсани еб-ичса, рўзаси бузилмайди, балки Аллохнинг мехмони бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўзадорлигини унутиб еган ёки ичган одам, рўзасини етказсин. Чунки уни Аллох едириб, ичиргандир» (Имом Муслим ривояти).

Рўзадорнинг касддан огзини очишининг хукми

Рўзадорнинг касддан огзини очиши каттик гунохлардан биридир. Агар у рўзасини касддан очган бўлса тавба килиб, каффорот бериши керак. Агар рўзанинг фарз эканини инкор этиб, тавба килмаса кофир бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига бир одам келиб: «Мен халок бўлдим!»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сени нима халок килди?»- деб сўрадилар. У: «Рамазонда (кундуз кунида) хотиним билан жинсий алока килдим»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Кул озод кила оласанми?»- дедилар. У: «Йўк»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Пайдар-пай олтмиш кун рўза тута оласанми?»- дедилар. У одам: «Йўк»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Олтмишта мискиннинг корнини тўйдира оласанми?»- дедилар. У одам: «Йўк»- деди-да, ўтирди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга хурмо келтирилди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Шуни садака кил!»- дедилар...» (Имом Муслим ривояти).

Рамазон ойида рўза тутмаслик окибати

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Исломнинг асоси ва диннинг пойдевори учта бўлиб, улар устига Ислом тикланган. Улардан бирини тарк килган одам кофир, ва унинг кони халолдир. (Улар): «Аллохдан ўзга илох йўк» деб гувохлик бериш, фарз килинган намозлар ва Рамазон ойининг рўзаси»» (Абу Яъло, Дайламий ва имом Захабий ривоятлари).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазоннинг бир кунида Аллох изн бермаган рухсатсиз (касддан) рўза тутмаган одам хаёти давомида рўза тутсада, казо ўрнига ўтмас» (Имом Абу Довуд, имом ибн Можжа, имом Термизий ривоятлари).
Имом Захабий деди: «Мўминларда бир коида бор: Хаста бўлмай (ва шаръий узрларсиз) рамазон рўзасини тутмаган одам зоний ва маст килувчи ичимликларни ичишга муккасидан кетган одамдан кўра бадбахтрокдир. Балки, мўъминлар ундай одамнинг Исломидан шубхаланиб, зиндик ва ахлоксиз дея гумон килар эдилар».

Абу Жаъфар ал-Бухорий