Жума 3 Май 2024 | 24 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Осийнинг чин тавбаси

2366 марта кўрилган

Бани Исроил қавми Мусо алайҳис-салом замонида қурғоқчиликка мубтало бўлишди. Одамлар Мусо алайҳис-салом олдига жамланишди.

– Эй Калимуллоҳ! Роббингизга дуо қилинг ёмғир ёғдирсин!

Ҳаммалари йўлга чиқишди. Саҳрога боришди. Етмиш минг киши чамасида эдилар.

Мусо алайҳис-салом атрофида туриб дуо қилабошлашди. Уларнинг сочлари тўзиган, уст-бошлари чанг, чанқоқ ва оч эдилар.

Мусо алайҳис-салом дуо қиларди: - Эй Роббим ёмғирингни ёғдир.. раҳматингни тушир.. эмизикли гўдакларимиз, хас-хашаксиз жониворларимиз, тиз чўккан қарияларимизга рахм қил!

Осмон янада нилий бўлди. Қуёш қиздиргандан қиздирди. – Эй Роббим .. бизга ёмғир бер .. дуо қиларди Мусо алайҳис-салом.

Аллоҳ ваҳий қилди: Мен сизларга қандай раҳм қилай!? Ахир сизлар орангизда менга қириқ йилдан буён гуноҳлар қилиб, менга қарши чиқаётган осий бор! Эълон қил, у орангиздан чиқиб кетсин. Мен у сабабли сизлардан ёмғирни тўсганман.

Эълонни эшитган осий у ёқ – бу ёққа қарайди шояд бирор киши турса. Йўқ, ҳеч ким турмади. Демак, ҳамма нарсага сабаб ўзи.

– Хозир шу халойиқ орасидан чиқсам бутун Бани Исроил олдида шарманда бўламан. Ўтираверай десам мен сабабли шунча одам ёмғирсиз қолса. Энди нима қилдим!? Қаттиқ ўксиди. Кўзи ёшланди. Қилмишларига пушаймон бўлиб бошини эгиб, кийимлари орсага яширди. – Эй илоҳим .. эй Саййидим .. қириқ йил сенга осий бўлдим, ошкор қилмадинг, менга муҳлат бердинг.. мана сенга бўйин эгиб келдим. Роббим мендан тавбамни қабул қил!

Роббисига пинҳона илтижо қила бошлади. Сўзларини тугатмасдан осмонда булут пайдо бўлди-да, пақирлаб ёмғир қуйди. Мусо алайҳис-салом ажабланиб сўради: Эй Роббим! Раҳматинг сабаби нима? Ахир осий банданг чиқмадику?

– Эй Мусо! Сизлардан ёмғирни тўсган одам сабабли сизларга раҳматимни туширдим!- ваҳий қилди Аллоҳ азза ва жалла.

- Эй Роббим! Ўша итоаткор бандангни кўрсат!

– Эй Мусо! Менга осий бўлганда шарманда қилмаган бандамни итоат қилганда шарманда қилайми!?

* * * * * * * * * *