Сешанба 21 Ноябрь 2017 | 2 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

240. Рамазонда умра қилишнинг фазли

1530 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умра кейинги умрагача ўртадаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур (мақбул) ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لامْرَأَةٍ مِنْ الأَنْصَارِ مَا مَنَعَكِ أَنْ تَحُجِّي مَعَنَا قَالَتْ لَمْ يَكُنْ لَنَا إِلاَّ نَاضِحَانِ فَحَجَّ أَبُو وَلَدِهَا وَابْنُهَا عَلَى نَاضِحٍ وَتَرَكَ لَنَا نَاضِحًا نَنْضِحُ عَلَيْهِ قَالَ فَإِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فَاعْتَمِرِي فَإِنَّ عُمْرَةً فِيهِ تَعْدِلُ حَجَّةً» (رواه مسلم).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бўлган бир аёлга: «Биз билан бирга ҳаж қилишдан сизга нима монеълик қилди?» деб сўрадилар. У: «Бизнинг иккита туямиз бор эди, биттасида боламнинг отаси ва ўғлим ҳажга кетишди, биттасини сув (суғориш)га ишлатиш учун бизга қолдирди», деди. «Рамазон ойи келса, умра қилинг. Чунки, ундаги умра ҳажга баробардир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Умра улкан ибодатлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тарғиб қилганлар ва у гуноҳларга каффорат бўлишини хабар берганлар. Агар Рамазонда умра қилинса, фазилатли вақтда қилинган бўлиб, ажри ва фазли яна-да кўп бўлади ва ҳаж қилгандек савоб берилади. Ажрда ҳажга баробар бўлсада, фарз ҳажнинг ўрнига ўтмайди. Рамазоннинг қайси кунларида умра қилинса ҳам ушбу фазилатга эга бўлинади, уни охирги ўн кунликка хосланмайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Умранинг фазилати;
  2. Рамазонда қилинган умра савоби ҳажнинг савобига баробар бўлиши.