Сешанба 21 Ноябрь 2017 | 2 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

157. Мисвок тутишнинг фазли ва унга буюриш

1739 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «لَوْلا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي أَوْ عَلَى النَّاسِ لأمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ مَعَ كُلِّ صَلاةٍ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимни қийнаб қўйишдан ташвиш қилмаганимда эди, уларни ҳар бир намоз олдидан тишларини мисвок билан тозалашга буюрган бўлар эдим», дедилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَكْثَرْتُ عَلَيْكُمْ فِي السِّوَاكِ» (رواه البخاري).

Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни мисвокка кўп тарғиб қилдим», дедилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لِلفَمِ مَرْضَاةٌ لِلرَّبِّ» (أخرجه النسائي).

Имом Насоий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мисвок тутиш оғизнинг тозалигига ва Парвардигорнинг розилигига сабабдир», дедилар.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ مِنْ اللَّيْلِ يَشُوصُ فَاهُ بِالسِّوَاكِ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ ҳадисда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда (таҳажжудга) турсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар.

عَنْ شُرَيْح بن هانئ قَالَ سَأَلتُ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها بِأَيِّ شَيْءٍ كَانَ يَبْدَأُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ بَيْتَهُ قَالَتْ بِالسِّوَاكِ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Шурайҳ ибн Ҳониъ айтади: Мен Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирганларида энг аввал нима қилардилар?», деб сўраган эдим: «Мисвок тутардилар», дедилар.

Шарҳ:

Мисвок тутиш Аллоҳ розилигига ва оғиз поклигига сабаб бўлувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган суннат амаллардан. Ул зот айниқса, таҳорат ва поклик лозим бўладиган намоз каби ибодатлар олдидан ҳамда оғиз ҳиди ўзгарадиган уйқудан туриш каби ҳолларда мисвок билан тишларни тозалашга кўп эътибор берар ва саҳобаларини ҳам шундай қилишга буюрар эдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Мисвок тутиш суннат амал.
  2. У Аллоҳ таолонинг розилигига ва оғизнинг тозалигига сабабдир.
  3. Намоздан олдин, уйқудан турганда ва уйга кирган пайтда мисвок ишлатиш суннат.