асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Никоҳдаги кафоат (тенглик) ҳақидаги боб4075 марта кўрилган Кафоат ёки куфълик луғатда тенглик, баробарлик маъносини билдиради. Бу ердаги кафоатдан мурод – эр-хотиннинг беш нарсада тенг, бир хил бўлишидир:
Агар эр-хотиндан бири ушбу бешта ишдан бирида бир-биридан фарқли бўлса, кафоат бўлмаган бўлади. Лекин, бу никоҳнинг саҳиҳлигига таъсир қилмайди. Чунки, никоҳ саҳиҳ бўлиши учун кафоат шарт эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима бинт Қайс розияллоҳу анҳони Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга никоҳланишга буюрганлар, у зотнинг буйруқлари билан у Усомага никоҳланган (Муслим (1480) Фотима бинт Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). Бироқ, кафоат никоҳнинг лозим бўлиши учун шартдир. Аёл ёки унинг валийси агар рози бўлмаса, никоҳни бузишга ҳақли бўладилар. Чунки, бир киши ўзининг паст даражасини шу билан кўтариб олиш учун қизини биродарининг ўғлига берганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ихтиёрни қизга берганлар (Насоий 93269), Ибн Можа (1874), Аҳмад (6/136, №25043) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имом Аҳмад айтган гапнинг тақозосига кўра, кишининг куфъ эмаслиги маълум бўлса, улар ўртаси ажратиб юборилади. Валий аёл кишини куфъ бўлмаганга узатиши мумкин эмас. Эркак киши ҳам ўзига куфъ бўлмаганга уйланмайди. Кафоат аёлнинг маҳрига ўхшаган молиявий ишлардан эмаски, аёл ва унинг валийлари истасалар талаб қилиб, истасалар тарк қилсалар. Кафоат эътибор қилиниши лойиқ бўлган ишдир» (Ал-фатавал-кубро: 4/533). [1] Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ "Зодул Маодда" ёзади: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмлари тенгликда динни асли ва камоли жиҳатидан эътибор қилишларидир. Муслима кофирга берилмайди, афифа фожирга берилмайди. Қуръон ва Суннат тенгликда бундан бошқа нарсани эътиборга олмади. У муслимани ифлос зинокорга никоҳланишини ҳаром қилди. Насабни (араб ёки ажамликни), ҳунарни, бойликни, ҳурриятни тенгликда эътиборга олмади. Агар қул афиф мусулмон бўлса, Ислом унга озод, насабли, молдор аёлга уйланишга рухсат берди. Қурайшлик бўлмаганларга қурайшлик аёлларга уйланишга, ҳошимий бўлмаганларга ҳошимийя аёлларга уйланишга, фақирлар учун бадавлат аёлларга уйланишга рухсат берди. (Зодул Маод: 5/160) |