Душанба 25 Сентябрь 2017 | 4 Муҳаррам 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Муқаддима

3191 марта кўрилган

Барча ҳамд Аллоҳ учундир! Биз У зотга ҳамдлар айтамиз, Ундан мадад тилаймиз, истиғфорлар сўраймиз! Нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ беришини илтижо қиламиз. Зеро, Аллоҳ ҳидоятга бошлаган инсонни ҳеч ким йўлдан адаштира олмас ва У адаштирган кимсани энди ҳеч ким ҳидоятга етаклай олмайди. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва расулидир. У зотга, аҳли оилаларига, асҳобларига ва уларга гўзал амаллар билан қиёматга қадар эргашган барча мўминларга Аллоҳнинг кўпдан-кўп салоти ва саломи бўлсин.
Аммо баъд:

Мен бу мухтасар китобчани ўзимнинг «Зикр, дуо ва китоб ҳамда суннатдан дам солиб – ўқиб даволаш» номли китобимдан қисқартириб олдим. Енгил бўлиши учун ундан фақат «Зикрлар» бобини мухтасар этдим.

Китобчада зикр матни билан чекландим. Аслда келган бир ёки икки манбани айтиш билан кифояландим. Саҳобийни билмоқчи ёки қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар аслга мурожаат қилсинлар. Мен Аллоҳ таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан сўрайманки, бу амалимни холис Ўзининг юзи учун бўлишини насиб этсин, ҳаётимда ҳам, вафот этганимдан сўнг ҳам бу мен учун фойдалар берсин. Уни ўқиган, чоп этган ёки нашр этилишига сабаб бўлган кишилар учун ҳам хайрли-фойдали қилсин! Албатта Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар нарсага Қодир Зотдир. Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилаларига асҳобларига ва то қиёматга қадар уларга чиройли амаллар билан эргашганларга Аллоҳнинг раҳмати ҳамда саломи бўлсин.

Муаллиф. 1409 ҳижрий Сафар ойи.