Душанба 25 Сентябрь 2017 | 4 Муҳаррам 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0056. Гўдакка ўқиладиган жаноза намозининг дуоси

2202 марта кўрилган

Тингланг( اللَّهُمَّ أَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ ) .

1 – Эй Аллоҳ! Уни қабр азобидан сақла. (Саид ибн Мусаййаб айтади: Хато-гуноҳ қилмаган сабий-гўдакка Абу Ҳурайра жаноза намозини ўқиганида орқасида турдим. У (юқоридаги) дуони ўқиди). (Молик «Муватто»да, Ибн Аби Шайба «Мусаннаф»да келтирган. Байҳақий ривоят қилган).

Қуйидаги дуони ўқиса ҳам яхши:

Тинглангوَإِنْ قَالَ: ( اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ فَرَطاً وَذُخْراً لِوَالِدَيْهِ، وَشَفِيعاً مُجَاباً، اللَّهُمَّ ثَقِّلْ بِهِ مَوَازِينَهُمَا، وَأَعْظِمْ بِهِ أُجُورَهُمَا، وَأَلْحِقْهُ بِصَالِحِ الْمُؤْمِنِينَ، وَاجْعَلْهُ فِي كَفَالَةِ إِبْرَاهِيمَ، وَقِهِ بِرَحْمَتِكَ عَذَابَ الْجَحِيمِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلاً خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لأَسْلاَفِنَا، وَأَفْرَاطِنَا، وَمَنْ سَبَقَنَا بِالإِيْمَانِ ) فَحَسَنٌ .

2 – Эй Аллоҳ! Уни ота-онаси учун ажр-мукофот, захира ҳамда шафоати қабул бўладиган шафоатчи қил. Эй Аллоҳ, шу гўдак сабабли уларнинг мезонларини оғир, ажру-мукофотларини улуғ қил. Уни солиҳ мўминлар қаторига қўш. Иброҳимнинг кафолатида (кафиллигида) қил. Ўз раҳматинг билан уни жаҳаннам азобидан сақла, унга уйидан яхшироқ уй, аҳлидан яхшироқ аҳл (оила) ато қил (ўрнига бер). Эй Аллоҳ! Ёшу қаримизни ҳамда биздан олдин иймон билан ўтиб кетган кишиларни мағфират қил! (Ибн Қудома ва Ибн Бозлар ўз китобларида келтирганлар).

Тингланг( اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطاً، وَسَلَفاً وَأَجْراً ) .

3 – Эй Аллоҳ! Уни биз учун (сенинг ҳузурингда туриб, бизни) кутиб олувчи, салаф ва ажру мукофот эт. (Ҳасан гўдакнинг жанозасида «Фотиҳа» сураси билан шу дуони ўқир эдилар). (Бағавий, Абдураззоклар келтирганлар).