Якшанба 24 Сентябрь 2017 | 3 Муҳаррам 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0023. Ташаҳҳуддан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиладиган салавот

2449 марта кўрилган

Тингланг(اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ).

1 – Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. (Бухорий ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ ).

2 - Эй Аллоҳ! Иброҳим оиласи-умматига салавот йўллаганинг каби Муҳаммадга ва унинг аёллари ва зурриётларига ҳам салавот йўлла. Иброҳим оиласи-умматига хайр-баракот ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг аёллари ва зурриётларига ҳам хайр-баракот ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. (Бухорий ва Муслим ривояти).