Жума 17 Ноябрь 2017 | 27 Сафар 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0132. Анвои хайр-яхшилик ва умумий одоблардан

2048 марта кўрилган

(إِذَا كَانَ جُنْحُ اللَّيْلِ - أَوْ أَمْسَيْتُمْ – فَكُفُّوا صِبْيَانَكُمْ، فَإِنَّ الشَّيَاطِيْنَ تَنْتَشِرُ حِيْنَئِذٍ، فَإِذَا ذَهَبَ سَاعَةٌ مِنَ اللَّيْلِ فَخَلُّوهُمْ، وَأَغْلِقُوا الأَبْوَابَ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَفْتَحُ بَاباً مُغْلَقًا، وَأَوْكُوا قِرَبَكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرُوا آنِيَتَكُم وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَلَوْ أَنْ تَعْرِضُوا عَلَيْهَا شَيْئاً، وَأَطْفِؤُوا مَصَابِيْحَكُمْ).

1 – Қорунғу тушаётганда – ёки кеч кирганда – ёш болаларингизни (кўчадан) тутиб турингиз. Бу пайтда шайтонлар (жинлар) изғиган бўлади. Қоронғи тушгандан сўнг бироз ўтгач, болаларингизни озод қўйингиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни беркитингиз. Шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб мешларингизнинг оғзини боғлангиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб идишларингиз устини ҳеч бўлмаса устига бирон нарса (чўп) ташлаб қўйиб бўлса ҳам ёпингиз. Шамчироқларингизни ўчириб қўйинглар (ётинглар). (Бухорий ва Муслим ривояти).