Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

05-дарс

3707 марта кўрилган

Муxтарам ота-оналардан илтимос киламизки, куйидаги насиxатларга кулок тутсинлар. Дин бу илмдир. Фарзандларининг xидоят топишларини, иймонли, динни тўгри тушуниб ўсадиган мўмин бўлишини намозларида Аллоxдан сўраб туриб, давомли дарс берсинлар. Ота- онанинг фарзандига киладиган дуоси ижобат килинадиган дуолардан саналади. Аллоx таоло барчангизни ва фарзандларингизни кулфи дилини очиб, сизларнинг кўзингизни кувонтирсин (Омин!).

1. Савол: Болажоним, дунёдаги энг улуг китоб кайси? (Шу ўринда ота-она фарзандига бир неча китобни кўрсатиб, китобнинг нималигини билдирсин)

Жавоб: Энг улуг китоб Куръондир.

2. Савол: Куръон кимнинг сўзи?

Жавоб: Куръон Аллоxнинг сўзлари.

3. Савол: Болажоним, Куръон осмондан туширилганми?

Жавоб: Xа дадажон, Куръон осмондан туширилган.

4. Савол: Уни ким туширган?

Жавоб: Уни Аллоx туширган.

5. Савол: Болажоним, уни ким оркали туширган?

Жавоб: Куръонни Аллоx Жаброил оркали туширган.

6. Савол: Жаброил xам одамга ўхшайдими?

Жавоб: Жаброил фариштадир.

7. Савол: Болажоним, Жаброил Куръонни кимга олиб келган?

Жавоб: Пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васалламга.

8.Савол: Куръонни ўкиб юрадиган болалар яхши болаларми?

Жавоб: Xа дадажон, ким Куръон ўкиса Аллоx уни яхши кўради.

Болажоним, барака топ!