Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
310 - дарс Таҳлил айтишнинг фазли
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ وَكَانَتْ لَهُ حِرْزًا مِنْ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلاَّ أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ وَمَنْ قَالَ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ» (رواه مسلم).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир кунда юз марта: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир (яъни, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага Қодирдир)» деса, унга ўнта қулни озод қилгандек ажр бўлади, юзта ҳасана (савоб) ёзилиб, юзта ёмонлик (гуноҳ) ўчирилади, шу куни то кечгача шайтондан ҳимояланган бўлади, бирон киши ундан кўра афзалроқ амал қилган бўлмайди, фақат ундан ҳам кўпроқ айтган киши бундан мустасно. Ким бир кунда юз марта: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи (яъни, Аллоҳни поклайман ва Унга ҳамд айтаман)» деса, гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса-да, кечирилади (Имом Муслим ривояти).
عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ عَشْرَ مِرَارٍ كَانَ كَمَنْ أَعْتَقَ أَرْبَعَةَ أَنْفُسٍ مِنْ وَلَدِ إِسْمَعِيلَ» (رواه مسلم).
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ўн марта: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир» деса, Исмоил алайҳиссалом авлодидан тўртта жонни қулликдан озод қилгандек бўлади» (Имом Муслим ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لأنْ أَقُولَ سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ» (رواه مسلم).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: ««Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деб айтишим мен учун қуёш нури етган барча нарсадан суюмлироқдир» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Таҳлил айтиш – энг афзал зикрлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тарғиб қилганлар ва ундан келувчи улкан ажрларни баён қилганлар. Зеро, унда Аллоҳнинг ягоналигини эълон қилиш ва Уни шерикдан поклаш ҳосил бўлади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Ким бир кунда юз марта: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодиир» деса, унга ўнта қулни озод қилгандек ажр бўлади;
2- Унга юзта савоб ёзилиб, юзта гуноҳи ўчирилади;
3- У шу куни то кечгача шайтондан ҳимояланган бўлади;
4- Ким бир кунда ўн марта айтса, Исмоил алайҳис-салом авлодидан тўртта жонни қулликдан озод қилгандек бўлади.