Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
309 - дарс Жонлиқ сўйиш, унинг шартлари ва одоблари
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!» (Анъом: 121).
عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وسلم: « مَا أَنْهَرَ الدَّمَ وَذُكِرَ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ فَكُلُوهُ لَيْسَ السِّنَّ وَالظُّفُرَ» (متفق عليه).
Рофиъ ибн Хадийж розияллоҳу анҳуданн ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қонни оқизадиган нарса билан сўйилган, Аллоҳ исми зикр қилинган жонлиқ гўштини енглар. Фақат тиш ва тирноқ билан сўйилмаган бўлсин» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْقِتْلَةَ وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأَحْسِنُوا الذَّبْحَة وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ» (رواه مسلم).
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага яхшилик қилишни вожиб этди. Агар (бирор жонни) қатл қилсангизлар, қатлни чиройли ҳолда қилингиз! (Бирор жонлиқ) сўйсангиз, уни ҳам чиройли сўйингиз! (Сўйишдан олдин) пичоқларингизни ўткирлаб олинг ва жониворни қийнаб қўйманг» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Жонлиқ сўйишнинг ҳам ўзига хос шартлари ва одоблари бор, мусулмон киши сўйиши шариатга мувофиқ бўлиши учун уларга роя қилиши лозим.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Сўйилган жонлиқ гўшти ҳалол бўлиши учун унга Аллоҳнинг исми айтилиши шарт;
2- Шунингдек, бўғизлаш орқали қон чиқариш ҳам шарт;
3- Сўйишни чиройли амалга ошириш, жонлиқни қийнамаслик лозим.