Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

183 - дарс
Экин-тикин ва боғ-роғ қилишнинг фазилати

 

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَى أُمِّ مُبَشِّرٍ الأَنْصَارِيَّةِ فِي نَخْلٍ لَهَا فَقَالَ لَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ غَرَسَ هَذَا النَّخْلَ أَمُسْلِمٌ أَمْ كَافِرٌ؟» فَقَالَتْ بَلْ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «لا يَغْرِسُ مُسْلِمٌ غَرْسًا وَلا يَزْرَعُ زَرْعًا فَيَأْكُلَ مِنْهُ إِنْسَانٌ وَلا دَابَّةٌ وَلا شَيْءٌ إِلاَّ كَانَتْ لَهُ صَدَقَةٌ» (رواه مسلم)

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Мубашшир ал-Ансориянинг хурмозорига кирганларида ундан: «Бу хурмоларни ким эккан? Мусулмонми, кофирми?», деб сўрадилар. У: «Мусулмон», деб жавоб берди. Шунда айтдилар: «Мусулмон киши бирон кўчат ўтқизса ёки экин экса, ундан хоҳ инсон есин, хоҳ ҳайвон ё бошқа жонзот есин, бу у учун садақадир».

 

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَغْرِسُ غَرْسًا إِلاَّ كَانَ مَا أُكِلَ مِنْهُ لَهُ صَدَقَةً وَمَا سُرِقَ مِنْهُ لَهُ صَدَقَةٌ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ مِنْهُ فَهُوَ لَهُ صَدَقَةٌ وَمَا أَكَلَتْ الطَّيْرُ فَهُوَ لَهُ صَدَقَةٌ وَلا يَرْزَؤُهُ أَحَدٌ إِلاَّ كَانَ لَهُ صَدَقَةً» (رواه مسلم)

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мусулмон киши бирор кўчат экаркан, ундан ким еса ҳам у учун садақа (яъни, садақа қилганлик савоби) бўлади, ундан ўғирланса ҳам у учун садақа, ҳайвонлар еб кетса ҳам у учун садақа, қушлар еб кетса ҳам у учун садақа, биров пайҳон қилиб кетса ҳам у учун садақа бўлади».

Шарҳ:

Аллоҳнинг раҳмати ва фазлу карами шу қадар кенгки, агар мусулмон киши бирор мевали дарахт кўчатини ўтқизган ё бирон экин эккан бўлса, ундан хоҳ инсон есин, хоҳ ҳайвонлар, хоҳ қушлар, хоҳ қурт-қумурсқалар есин, у учун садақа қилганлик савоби ёзилади.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1-     Экин-тикин ва боғ қилишнинг яхши ва фазилатли амал экани;

2-     Эккан экинининг мевасидан ҳар қандай жонзот фойдаланиши соҳиби учун садақа деб ҳисоб қилинади.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ