Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

182 - дарс
Жоиз саналадиган ёлғонлар

 

عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْت عُقْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « لَيْسَ الْكَذَّابُ الَّذِي يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ فَيَنْمِي خَيْرًا أَوْ يَقُولُ خَيْرًا»  (متفق عليه)

Муттафақун алайҳ ҳадисда Умму Кулсум бинт Уқба розияллоҳу анҳо айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Одамлар ўртасини ислоҳ қилиш мақсадида ўзи тарафидан яхши сўзларни қўшиб етказадиган ёки яхшиликни гапирадиган киши ёлғончи бўлмайди».

 

Имом Муслим ушбу ҳадисни қуйидаги қўшимча билан ривоят қилганлар:

وَلَمْ أَسْمَعْ يُرَخَّصُ فِي شَيْءٍ مِمَّا يَقُولُ النَّاسُ كَذِبٌ إِلاَّ فِي ثَلاثٍ: الْحَرْبُ وَالْإِصْلاحُ بَيْنَ النَّاسِ وَحَدِيثُ الرَّجُلِ امْرَأَتَهُ وَحَدِيثُ الْمَرْأَةِ زَوْجَهَا  (رواه مسلم)

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамлар гапирадиган ёлғон сўзлардан бирортасига рухсат берганларини эшитмадим. Фақат қуйидаги уч ҳолда – яъни урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эр-хотин ўртасида бўладиган сўзларда рухсат берганлар.»

Шарҳ:

Ёлғон сўзлаш – таъқиқланган ишлардан ва қабиҳ гуноҳлардан саналади. Лекин, эр-хотинни яраштириш ёки одамлар орасини тузатиш каби шаръий манфаати бўлган ишларда ёки урушда душманларга нисбатан ёлғон ишлатиш жоиз ҳисобланади.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1-               Одамлар орасини тузатишдаа катта шаръий манфаатлар бўлгани туфайли унда ёлғон ишлатиш жоиз;

2-               Урушда ёлғон ишлатиш жоиз, чунки у уруш ҳийлаларидан (стратегияларидан) саналади ва бунда шаръий манфаатлар мавжуд;

3-               Эр хотинига, хотин эса эрига яхши кўриниш учун – шунда ҳам ҳеч бирига зулм ва зарар бўлмаслиги шарти билан – бир-бирига гоҳо-гоҳо ёлғон сўзлаши жоиз.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ