Ислом Нури
Китоблар
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
105 - дарс Витр
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «اجْعَلُوا آخِرَ صَلاتِكُمْ بِاللَّيْلِ وِتْرًا» (متفق عليه).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тунги намозларингиз охирини витр (тоқ) қилинглар», дедилар.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَجُلاً سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَلاةِ اللَّيْلِ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ عَلَيْهِ الصَّلاةُ والسَّلام: «صَلاةُ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى، فَإِذَا خَشِيَ أَحَدُكُمْ الصُّبْحَ صَلَّى رَكْعَةً وَاحِدَةً تُوتِرُ لَهُ مَا قَدْ صَلَّى» (متفق عليه).
Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тунги намоз ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тунги намоз икки ракъат, икки ракъатдан (ўқилади.) Агар сизлардан бирингиз тонг отиб қолишидан хавф қилса, бир ракъат ўқисин, бу унинг ўқиган намозларини витр (тоқ) қилиб қўяди», дедилар.
Витр намозининг вақти
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَتْ مِنْ كُلِّ اللَّيْلِ قَدْ أَوْتَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَانْتَهَى وِتْرُهُ إِلَى السَّحَرِ (متفق عليه).
Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни туннинг барча қисмида ўқийверардилар. Витрларининг охири саҳарга борарди.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَافَ أَنْ لا يَقُومَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ فَليُوتِرْ أَوَّلَهُ، وَمَنْ طَمِعَ أَنْ يَقُومَ آخِرَهُ فَليُوتِرْ آخِرَ اللَّيْلِ، فَإِنَّ صَلاةَ آخِرِ اللَّيْلِ مَشْهُودَةٌ وَذَلِكَ أَفْضَلُ» (رواه مسلم).
Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким кечанинг охирида тура олмаслигидан қўрқса, кечанинг аввалида витрни ўқиб олсин. Ким кечанинг охирида туришига ишонса, кечанинг охирида витр ўқисин, чунки кечанинг охиридаги намоз (фаришталар) ҳозир бўладиган намоздир. Мана шуниси афзалдир», дедилар.
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ва мусулмон киши бепарво бўлмаслиги керак бўлган намоз витр намозидир. Витр – тоқ ракъатли намоз маъносида бўлиб, унинг энг ками бир ракъат, мусулмон киши бир кеча-кундуз ўқиган намозига шу билан хотима ясайди. Витр вақти хуфтон намозидан кейин саҳарга қадар давом этади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Витр – бепарво бўлмаслик керак бўлган намоз.
2- Бир кечада ўқилган намозларга витр ўқиш билан хотима ясалади.
3- Витрнинг вақти хуфтон намозидан кейин то бомдод намози киргунига қадар давом этади. Энг афзал вақти эса кечанинг охирги учинчи қисмидадир.