Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

104 - дарс
Нафл намозлар

 

عَنْ رَبِيعَة بْنِ كَعْبٍ الأَسْلَمِيّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنْتُ أَبِيتُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَتَيْتُهُ بِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ، فَقَالَ لِي: «سَل» فَقُلتُ أَسْأَلُكَ مُرَافَقَتَكَ فِي الجَنَّةِ، قَالَ: «أَوَ غَيْرَ ذَلِكَ» قُلتُ هُوَ ذَاكَ، قَالَ: «فَأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ» (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Рабиъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунаб қолардим. Бир куни таҳоратларига сув ва баъзи эҳтиёжларини келтирдим. Менга: «Нима тилагинг бор, сўра», дедилар. Мен: «Жаннатда сиз билан бирга бўлишни сўрайман»,  дедим. «Бундан бошқа нарса эмасми?», дедилар. Мен: «Тилагим фақат шу», дедим. «Ундай бўлса, бунинг учун кўп сажда қилиш билан менга ёрдам бер», дедилар.

 

Нафл намозларни уйда ўқиш мустаҳаблиги

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «اجْعَلُوا فِي بُيُوتِكُمْ مِنْ صَلاتِكُمْ وَلا تَتَّخِذُوهَا قُبُورًا» (رواه البخاري).

Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намозингиздан бир қисмини уйларингизда ҳам (адо) қилинглар, уйларни қабристонларга айлантириб қўйманглар», дедилар.

 

عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ خَيْرَ صَلاةِ المَرْءِ فِي بَيْتِهِ إِلا الصَّلاةَ المَكْتُوبَةَ» (متفق عليه).

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг фарз намоздан ташқари энг яхши намози уйида ўқиган намозидир», дедилар.

 

Шарҳ:

Намоз бандани Роббисига яқинлаштирадиган энг улуғ ибодатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп намоз ўқиш жаннатга киришга сабаб бўлишини хабар бердилар. Шунингдек, ул зот нафл намозларимиздан бир қисмини уйларимизда ўқишга буюрдилар. Зеро, бундай қилиш амални инсонлар кўзидан яшириб, риёдан узоқлаштиради. Бундан ташқари, оила аъзоларига таълим ва намуна бўлиб, уларни ҳам намозга одатланишларига сабаб бўлади.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Нафл намозлар кўп фазилатли бўлиб, улар кишининг жаннатга киришига сабаб бўлади.

2- Нафл намозларни уйда адо этиш афзалроқ.

3- Масжидда суннатларини ўқимаган одам ҳақида "уйида ўқиса керак" деб, чиройли гумон қилиш

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ