Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

76 - дарс
Жамоат билан масжидда ўқилган бомдод намозининг фазли

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «تَفْضُلُ صَلاةُ الْجَمِيعِ صَلاةَ أَحَدِكُمْ وَحْدَهُ بِخَمْسٍ وَعِشْرِينَ جُزْءًا وَتَجْتَمِعُ مَلائِكَةُ اللَّيْلِ وَمَلائِكَةُ النَّهَارِ فِي صَلاةِ الْفَجْرِ ثُمَّ يَقُولُ أَبُو هُرَيْرَةَ فَاقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ { إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا }» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитган экан: «Жамоат билан ўқилган намоз сизлардан бирингизнинг ёлғиз ўқиган намозидан йигирма беш марта афзалдир. Тунги фаришталар билан кундузги фаришталар бомдод намози пайтида йиғиладилар». Сўнг Абу Ҳурайра: «Агар ҳохласангиз «Зеро тонгги ўқиш (яъни, бомдод намози кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир» (Исро: 78) оятини ўқинглар», деди.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَثْقَلَ صَلاةٍ عَلَى الْمُنَافِقِينَ صَلاةُ الْعِشَاءِ وَصَلاةُ الْفَجْرِ وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لأتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا وَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلاةِ فَتُقَامَ ثُمَّ آمُرَ رَجُلاً فَيُصَلِّيَ بِالنَّاسِ ثُمَّ أَنْطَلِقَ مَعِي بِرِجَالٍ مَعَهُمْ حُزَمٌ مِنْ حَطَبٍ إِلَى قَوْمٍ لا يَشْهَدُونَ الصَّلاةَ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқларга энг оғир намоз ҳуфтон ва бомдод намозларидир. Агар бу икки намозда қандай савоб борлигини билишганида эди, эмаклаб бўлса-да келган бўлишар эди. Хоҳлардимки, буюрсам, намозга такбир айтилса, сўнгра бир кишини одамларга намоз ўқиб беришга буюрсам, - ўзим эса – ўтин кўтарган одамлар билан биргаликда жамоат намозига келмаётган кишиларнинг уйларига бориб, устларидан ёқиб юборсам», дедилар.

 

عَنْ عُثْمَانَ بْن عَفَّان رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى الْعِشَاءَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ» (أخرجه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Усмон розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким хуфтонни (масжидда) жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини намоз билан ўтказибди ва ким бомдодни жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ҳаммасини намоз билан ўтказибди» деганларини эшитганман.

 

عَنْ جُنْدَبِ بْنِ سُفْيَانَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى صَلاةَ الصُّبْحِ فَهُوَ فِي ذِمَّةِ اللَّهِ فَلا يَطْلُبَنَّكُمْ اللَّهُ مِنْ ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ فَإِنَّهُ مَنْ يَطْلُبْهُ مِنْ ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ يُدْرِكْهُ ثُمَّ يَكُبَّهُ عَلَى وَجْهِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ» (رواه مسلم).

Имом Муслим Жундаб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (аҳду омонлигида)дир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз Ўзининг зиммасидан бирор нарсани зое қилган ҳолингизда топмасин. Зеро, Аллоҳ қай бир кишини Ўзининг зиммасидан бирор нарсани зое қилган топса, уни юзтубан ҳолда жаҳаннамга улоқтиради», дедилар.

 

Шарҳ:

Бомдод намози тунги ва кундузги амалларимизни ёзиб турадиган Фаришталар ҳозир бўлишадиган улуғ намоз. Ким хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан масжидда ўқиса, кечаси билан бедор бўлиб намоз ўқиб чиққан одамнинг савобига эришади. Шунингдек бомдодни жамоат билан масжидда ўқиган одам Аллоҳнинг зиммасида - ҳимоясида бўлади.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Бомдод намози Фаришталар ҳозир бўладиган фазилатли намоз.

2- Бомдод намози мунофиқларга энг оғир намоз.

3- Бомдодни жамоат билан масжидда ўқиган одам Аллоҳнинг зиммасида бўлади.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ