Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

 60 - дарс
Намознинг фазли

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهُِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَحَجِّ الْبَيْتِ وَصَوْمِ رَمَضَانَ (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом бешта устун устига қурилган: Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни ўташ, ҳаж қилиш ва Рамазон ойида рўза тутиш», дедилар.

 

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الْإِسْلَامِ وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللَّهِ (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар билан улар то Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бермагунларича ва намозни барпо қилиб, закотни ўтамагунларича урушишга буюрилдим. Агар улар бу амалларни бажарсалар мендан ўзларининг жонларию молларини сақлашибдиЛекин ислом ҳақлари (қасос ва ҳадлар) бундан мустасно. (Бизга зоҳир бўлмаган, куфр, нифоқ каби амалларида) ҳисоб-китоблари Аллоҳга ҳавола», дедилар.

 

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلَاتُهُ فَإِنْ صَلُحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ فَإِنْ انْتَقَصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْءٌ قَالَ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ فَيُكَمَّلَ بِهَا مَا انْتَقَصَ مِنْ الْفَرِيضَةِ ثُمَّ يَكُونُ سَائِرُ عَمَلِهِ عَلَى ذَلِكَ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни банданинг энг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар намози яхши бўлса, зафарга эришади. Намози ёмон бўлса, зиёнкор, ноумидлардан бўлади. Агар фарз намозларидан бирон ками чиқиб қолса, Аллоҳ таоло (фаришталарига): Қаранглар, бандамнинг нафл намозлари борми? дейди. Агар нафл намозлари бўлса улар билан фарз намозларнинг камчилиги тўлдириб қўйилади. Кейин бошқа амаллари ҳам ҳудди шундай ҳисоб қилинади», дедилар.

Шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган.

 

Шарҳ:

Намоз Аллоҳ таолога энг суюкли амаллардан  бири бўлиб, диннинг иккинчи устуни ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни жон ва молнинг қўрғони қилди. Динимизда намознинг манзилати улуғ бўлгани учун қиёмат куни биринчи ҳисоб қилинади. Намозини ўз вақтида тўла тўкис адо қилган одам қиёмат куни нажот топар экан, намози чатоқ одам зиёнкор экан, мутлақо намоз ўқимаган одамнинг ҳоли не кечаркин?!.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Намознинг манзилати улуғ бўлиб, Исломдаги иккинчи устундир.

2- Намозни яхшилаб ўқиш абадий зафарга гаров.

3- Қиёмат куни банда биринчи ҳисоб берадиган амал намоздир.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ