Ислом Нури

 

Китоблар

 

Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар

 59 - дарс

Фитратдаги суннат амаллар

Хатна қилиш, авратдаги тукларни тозалаш, тирноқ олиш ва қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَن النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ الْفِطْرَةُ خَمْسٌ أَوْ خَمْسٌ مِنْ الْفِطْرَةِ الْخِتَانُ وَالِاسْتِحْدَادُ وَتَقْلِيمُ الْأَظْفَارِ وَنَتْفُ الْإِبِطِ وَقَصُّ الشَّارِبِ (متفق عليه)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бешта нарса фитратдандир: хатна қилиш, аврат тукларини тозалаш, тирноқ олиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва мўйловни қисқартириш», дедилар.

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ وُقِّتَ لَنَا فِي قَصِّ الشَّارِبِ وَتَقْلِيمِ الْأَظْفَارِ وَنَتْفِ الْإِبِطِ وَحَلْقِ الْعَانَةِ أَنْ لَا نَتْرُكَ أَكْثَرَ مِنْ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً (رواه مسلم)

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқни олиш, авратдаги тукларини қириш ва қўлтиқ тагидаги тукларни юлишни қирқ кундан ортиқ қолдириб юбормаслигимиз белгиланди.

 

Шарҳ:

Аллоҳ таоло инсонларни яратган фитратдаги суннат амалларнинг биттаси хатнадир. Хатни қилиш эркакларга вожиб, аёлларга эса мустаҳаб.

Тирноқларни олиш тозаликка сабаб бўладиган суннат амал. Тирноқни ўстириб юриш ажнабий мусулмон бўлмаган халқларнинг амали.

Шунингдек, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва авратдаги тукларини тозалаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган суннатлардан.

Юқоридаги ҳадисларда зикри ўтган фитрат суннатларининг ҳаммасини ҳам тозаламасдан юришнинг энг сўнгги муддати 40 кун экан. Бироқ бу нарсаларни ҳар ҳафта тозаланиши мақсадга мувофиқ.

 

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Хатна қилиш эркаклар учун вожиб.

2- Тирноқларни олишга, қўлтиқ тагидаги тукларни юлишга ва аврат атрофидаги тукларни тозалашга буюрилганмиз.

3- Бу ўринларни тозалаш узоғи билан қирқ кун ичида бўлиши керак.

4- Тирноқни ўстириб юриш макруҳ.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Мундарижа

Кейингига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ